(O´zbek) UzAuto Motors февралгача тўртта машина бўйича ариза қабул қилишни тўхтатди

Извините, этот техт доступен только в “Узбекский”. For the sake of viewer convenience, the content is shown below in the alternative language. You may click the link to switch the active language.

     UzAuto Motors 1 февралгача Nexia, Spark, Cobalt ва Lacetti автомобилларига аризалар қабул қилишни тўхтатди. Компания бу вақт ичида аввалги буюртмалар етказиб берилишини маълум қилиб, харидорлардан ноқулайликлар учун узр сўраган.
     UzAuto Motors компанияси 20 декабрдан 1 февралга қадар бўлган муддатда Nexia, Spark, Cobalt ва Lacetti автомобилларини сотиш бўйича янги аризалар қабул қилишни тўхтатди, деб хабар берди компания матбуот хизмати.
     Бу вақтда компания октябрь, ноябрь ва декабрь ойларида тузилган шартнома мажбуриятларини бажаради.
     «Айнан шу мақсадда завод белгиланган муддатда ишлайди. Бу қарорни қабул қилиш биз учун осон бўлмади, аммо ҳозирги шароитда компания аввал берилган буюртмалар бўйича автомобилларни ишлаб чиқаришни ўзининг устувор вазифаси деб билади. Вақтинчалик янги автомобилга буюртма бера олмаган потенциал харидорларимиздан чин дилдан узр сўраймиз», — дейилади хабарда.
     Аввалроқ компания ноябрь-декабрь ойларида автомобиль етказиб берилишини кутаётган харидорларга транспорт воситалари 2 ойдан кейин берилишини маълум қилганди.

РЕКОМЕНДОВАТЬ ДРУЗЬЯМ

  • сделать заказ

    сделать заказ
  • АФИША

  • Реклама

  • АРХИВ НОМЕРОВ ЖУРНАЛА

  • Контакты

    Узбекистан, 100000, г. Ташкент, ул. Матбуотчилар, 32

  • Подписка на новости

    Чтобы подписаться на наши новости, впишите свой e-mail
  • Любое воспроизведение или использование выдержек из публикаций может быть произведено только с письменного согласия редакции; при перепечатке материалов обязательна ссылка на источник.