Бугунги кунда Ўзсаноатқурилишбанкнинг JOYDA маркетплейс мобил иловаси орқали таклиф қилинаётган маҳсулот ва хизмат турлари сони 10 мингдан ошди. Ишлаб чиқарувчи, хизмат кўрсатувчи ва савдо ташкилотлари (мерчантлар) билан ҳамкорлик кўлами қарийб икки юзга етди. Илова асосида кўрсатилаётган банк хизматлари тури 17 тани ташкил этди.
2020 йилда коронавирус пандемияси электрон тижорат бозорининг ривожланишига омил бўлди. Онлайн савдо кишилар учун энг қулай ва хавфсиз усул эканлиги исботланди.
2020-2025 йилларга мўлжалланган Ўзбекистон Республикасининг банк тизимини ислоҳ қилиш стратегиясига мувофиқ, Ўзсаноатқурилишбанк томонидан жорий этилган JOYDA маркетплейс мобил иловаси анъанавий банк хизматларидан ташқари халқ истеъмол товарлари сотувини ҳам тақдим этиб, кенг жамоатчилик ўртасида катта қизиқиш уйғотди.
Буни рақамлар ҳам тасдиқлайди. Хусусан, маркетплейс ишга туширилгандан буён 2020 йил якунига қадар жисмоний шахслар томонидан 5 644,5 миллион сўм қийматдаги 1600 дан зиёд турдаги товарлар сотилган бўлса, жорий йилнинг 1 декабрь ҳолатига кўра 28 344,7 миллион сўмлик 6 870 дан ортиқ товарлар бўйича харидлар амалга оширилди.
Маркетплейсда харидорлар учун афзалликлар:
– кундалик эҳтиёжлар доирасида маҳсулотларнинг 3 ойдан 12 ойгача муддатга бўлиб тўлаш шарти билан сотиб олиш имкониятининг мавжудлиги;
– кенг ассортимент (онлайн-дўкондан фарқли равишда);
– уй ёки офисдан чиқмаган ҳолда қулай ва хавфсиз харид;
– кафолатли логистик хизмат;
– хизматлар учун шаффоф ва стандарт тўлов.
Мерчантлар учун афзалликлар:
– замонавий интеграциялашган савдо бошқарувига қўшилиш;
– доимий харидорлар оқимига эришиш;
– логистика, омборхона ва бошқа хизматлар учун минималлаштирилган харажатлар;
– маҳсулот ёки хизматларни сотиш учун қўшимча платформа;
– фаолиятни томонлараро манфаатли ва қулай тарзда юритиш.
Ҳозирда иловада қандай банк хизматлари амал қилади?
– онлайн конверсия амалиётлари (олиш ва сотиш);
– oнлайн шакллантираладиган муддатли ва жамғариб бориладиган омонатлар;
– картадан картага пул ўтказмалари (5 усулда);
– онлайн микроқарз (узоқ ва қисқа муддатли, суғурта таъминоти остида);
– овердрафт кредитлари (очиқ кредит линияси, 6 ойгача имтиёзли давр);
– кредитларни сўндириш;
– коммунал ва бошқа 350 турдан ортиқ хизматлар учун тўловлар;
– ҳисоб рақамларга пул ўтказмалари (юридик ва бюджет ташкилотларига);
– халқаро пул ўтказмаларини қабул қилиш (Золотая корона);
– Банк карталарига буюртма бериш (Humo, Uzcard);
– маркетплейс (Банк кредити ҳисобига ва нақд шаклда);
– халқаро карталарга пул ўтказиш (Mastercard, Visa, Unionpay);
– 24/7 режимида мижозларни қўллаб-қувватловчи электрон чат;
– мижозлар учун банк филиалига ташриф буюришдан аввал масофадан электрон навбат олиш имконияти;
– олтин қуймалар сотуви;
– виртуал ҳамён;
– Humo виртуал картасига ариза бериш ва NFC контактсиз тўлов хизмати йўлга қўйилган.
Яқин истиқболдаги режалар
– JOYDA мобил иловаси орқали Cash back тизими жорий қилинади;
– амалга оширилган транзакциялар бўйича бонуслар ишлаб чиқилади;
– автокредит, халқаро виртуал карталар ва чет эл валютасидаги омонатларни расмийлаштириш йўлга қўйилади.
Шунингдек, мобил илованинг офлайн режимда ишловчи версиясини яратиш ҳамда мижозлар талабидан келиб чиқиб бошқа банк маҳсулот ва хизмат турларини жорий этиш режалаштирилган.