Извините, этот техт доступен только в “Узбекский”. For the sake of viewer convenience, the content is shown below in the alternative language. You may click the link to switch the active language.
Афғонистон миллий электр компанияси Ўзбекистонда электр энергияси узилиши ортидан мамлакатга экспорт тўхтаганини маълум қилди.
Ўзбекистон мамлакатдаги кенг кўламли узилишлар туфайли Афғонистонга электр энергияси экспортини тўхтатди. Бу ҳақда Афғонистон миллий электр компанияси (DABS) Матбуот хизмати хабар берди.
«Марказий Осиё электр энергетикаси тизимидаги айрим техник носозликлар туфайли Ўзбекистон, Қирғизистон ва Қозоғистонда электр энергияси узилиб қолди. Бу муаммо натижасида, Ўзбекистондан мамлакатга импорт қилинадиган электр энергияси узилиб қолди. Яхшиямки, DABS техник гуруҳи биринчи марта Туркманистон электр энергиясини Кобулга улашга муваффақ бўлди», — дейилади хабарда.
Компания хабарига кўра, 3 давлатдан келган техник гуруҳлар Марказий Осиё электр тизимидаги муаммони имкон қадар тезроқ бартараф этиш устида ишламоқда.