(O´zbek) Гидроэнергетика тармоғидаги туб ўзгаришлар

2-3/2020

Извините, этот техт доступен только в “Узбекский”. For the sake of viewer convenience, the content is shown below in the alternative language. You may click the link to switch the active language.

     Гидроэнергетика тармоғи энергетика соҳасининг му­ҳим таркибий қисми ҳисоб­ланади. Шу боис сўнгги йилларда мамлакатимизда уни жадал ривожлантириш, қай­та тикланадиган энергия манбаларидан фойдаланишни изчил кенгайтириб бориш, янги экологик тоза ишлаб чиқариш иншоотларини қуриш, бу борада замонавий технологияларни оқилона қўллаш, ишлаб турган гидроэлектр станцияларни техник ва технологик жиҳатдан қайта жиҳозлаш, илғор хорижий тажрибаларни пухта ўзлаштирган ҳолда сув ресурсларини самарали бошқариш, энергетика ресурслари мутаносиблигига эришиб, ишлаб чиқариш, саноат корхоналари ва аҳолининг электр энергиясига бўлган эҳтиёжини тўлароқ қондириш масалаларига катта эътибор қаратилмоқда.
     Муҳими, Ўзбекистонда гидроэнергетикани янада ривожлантиришнинг бир қатор муҳим йўналишлари белгилаб олинган. Хусусан:
     ● электр энергетика тармоғида қайта тикланадиган экологик тоза энергия манбаларидан кенг фойдаланиш эвазига янги қувватлар барпо этиш, муқаддам қад ростлаганларини модернизация қилиш;
     ● йирик, ўрта, кичик ва микро гидроэлектр станцияларни лойиҳа­лаштириш ҳамда тиклаш асноси замонавий ва асосланган илмий-техник ечимларга таяниш, шу асосда респуб­лика энергетика баланси таркибида гидроэнергетика қувватлари улушини кўпайтириш;
     ● ўлкамиздаги сув ресурсларига ҳар томонлама тежамкорона муносабатда бўлиш, гидротехника иншоотларини қуриш ҳамда улардан фойдаланиш чоғида мавжуд флора ва фаунани асраб қолиш, шунингдек, обиҳаёт захираларини самарали бошқариш;
     ● трансчегаравий сув оқимлари ва халқаро кўлларни муҳофазалаш ҳамда улардан фойдаланиш борасидаги мажбуриятларни бажариш ва ратификация қилинган халқаро шарт­номаларга риоя этиш долзарб вазифалар жумласига киради.
     «Ўзбекгидроэнерго» акциядорлик жамияти ушбу устувор йўналиш­лар доирасидаги кенг кўламли ишларни босқичма-босқич, белгиланган режа асосида амалга ошир­моқда.
     Маълумки, 2020 йил 13 январда Президентимиз Шавкат Мирзиёев бошчилигида электр энергетика со­ҳасини ривожлантириш масалаларига бағишланган йиғилиш ўтказилди. Унда мамлакатимизнинг иқтисодий ўсиши барқарорлигини ва аҳоли фаровонлигини таъминлашга хизмат қилувчи ушбу тармоқни ҳам модернизациялаш, янада ривожлантириш, энергия қувватларини кўпайтириш ҳамда истеъмолчиларга узлуксиз етказиб бериш муаммолари атрофлича муҳокама қилинди. Соҳа­ни равнақ топтириш истиқболлари, амалга оширилиши лозим бўлган вазифалар, тизим ташкилотларининг келгуси режалари кўриб чиқилди. Масъул раҳ­барлар ва мутасаддиларнинг мавзуга доир ҳисоботлари тинг­ланди ҳамда зарур чора-тадбирлар белгилаб олинди.
     Йиғилишда давлатимиз раҳбари жорий йилда электр энергиясини ишлаб чиқариш, тақсимлаш ва етказиб бериш бўйича тасдиқланган устувор вазифаларни ўз муддатида, тўлиқ ва сифатли амалга ошириш зарурлигини алоҳида таъкидлади. Шунингдек, инвесторларни жалб қил­ган ҳолда, муқобил энергея манбалари – шамол электр станцияларини қуриш, ГЭСлар қувватини 1935 МВт.га ошириш, кичик ГЭСлар бунёд этишни хусусий секторга топшириш мақсадга мувофиқлигини уқтириб, иссиқлик электр станцияларида 1177 МВт, гидроэлектр станцияларда 120 МВт қувватларни ишга тушириш бўйича топшириқ ва кўрсатмалар берди. Уларнинг ижроси самараси ўла­роқ, ҳозирги кунда «Ўзбекгидроэнерго» акциядорлик жамияти тизимида 45 та гидроэлектр станция ҳам­да 1 та шамол энергетик қурил­маси фаолият юритмоқда. Жамият ва унинг тасарруфидаги корхоналарда 13 минг нафарга яқин ишчи-ходим самарали меҳнат қилмоқда.
     Статистик маълумотларга қара­ганда, 2019 йили тизимдаги ГЭСлар томонидан истеъмолчиларга 6 млрд. 525 млн. кВт. соат электр энергияси етказиб берилган. Бу кўрсаткич юртимизда ишлаб чиқарилган жами электр энергиясининг қарийб 12 фоизини ташкил этган.
     «Ўзбекгидроэнерго» АЖ бугун тобора жадаллашиб бораётган та­раққиётдан ортда қолмаслик ва замон талабларига монанд ривожланишни таъминлаш учун бу йил ҳам ишлаб чиқаришда юқори энергетик самарадорликка эришишни, аввалгиларидан-да юксакроқ чўққиларни забт этишни ўз олдига эзгу мақсад қилиб қўйган. Шунга кўра мамлакатимиз гидроэнергетика тармоғини янада равнақ топтириш, янги ГЭСлар қуриш, амалда ишлаб турганларини замонавий технологиялар асосида модернизациялаш бўйича кўплаб хайрли ишларга қўл урмоқда. Асосий диққат-эътиборни инвестициявий лойиҳаларга йўналтирмоқда.
 
 
Сиз мақоланинг тўлиқ матнини журналнинг босма нашрида ўқишингиз мумкин.

РЕКОМЕНДОВАТЬ ДРУЗЬЯМ

  • сделать заказ

    сделать заказ
  • АФИША

  • Реклама

  • АРХИВ НОМЕРОВ ЖУРНАЛА

  • Контакты

    chekIn г. Ташкент, ул. Ислама Каримова, 55.

    mailSmall info@evu.uz

    phone+99871 239-11-25, +99897 773-22-91.

  • Подписка на новости

    Чтобы подписаться на наши новости, впишите свой e-mail
  • Любое воспроизведение или использование выдержек из публикаций может быть произведено только с письменного согласия редакции; при перепечатке материалов обязательна ссылка на источник.