(O´zbek) Гидроэнергетикада инвестиция динамикаси

2-3/2020

Извините, этот техт доступен только в “Узбекский”. For the sake of viewer convenience, the content is shown below in the alternative language. You may click the link to switch the active language.

     Гидроэнергетика иқтисодиёт ривожида ҳал қилувчи соҳа­лардан бири. Бугун бутун дунёда энергетика-ёқилғи ресурсларига талаб кескин ортиб бораётган бир шароитда мазкур соҳани янада ривожлантириш, унинг мамлакат энергетика балансидаги улушини ошириш ғоятда долзарб вазифага айланди. Шу маънода, респуб­ликамиз Ҳуку­мати томонидан айни йўналишда сезиларли қадам ташлангани алоҳида эътиборга молик.
     Соҳада ягона техник сиёсат юритиш, гидроэнергетика иншоотларининг марказлашган технологик бош­қарувини амалга ошириш мақсадида Президентимизнинг 2017 йил 18 майдаги фармонига мувофиқ «Ўзбекгидроэнерго» акциядорлик жамияти ташкил этилди. Ушбу ташкилотга аввал «Ўзбекэнерго» ДАК ва «Ўзсув­энерго» бирлашмасига тегишли гид­ротехник ва гидроэнергетик корхоналар ҳамда бўлинмалар бирлаштирилди. Бундан ташқари «Ўзбекгидроэнерго» АЖ тасарруфида ишлаб чи­қариш ва лойиҳалаштириш, мус­таҳ­кам моддий-техника базасига эга бир нечта қурилиш ташкилотлари, шунингдек, назорат функциясини амалга оширувчи қурилиш дирекциялари фаолият кўрсатмоқда. Ушбу тузилмалар ГЭСларнинг тўхтовсиз эксплуатация қилиниши ҳамда инвестиция лойиҳаларининг ўз вақтида ва сифатли ижросини таъминловчи тизим таркибига киритилган.
     Гидроэнергетика соҳасида, айтиш мумкинки, узоқни кўзлаган ҳолда аниқ ва пухта чора-тадбирларни рўёбга чиқариш кўзда тутилмоқда. 2020-2030 йиллар давомида 62 та лойиҳа доирасида, жумладан, умумий қуввати 1537 МВт бўлган 35 та ГЭСни қуриш, умумий қуввати 186 МВтга тенг мавжуд 27 та ГЭСни модернизация қилиш режалаштирил­ган. Пировард натижада эса ўн йил ичида ГЭСларнинг умумий қуввати 3 785 МВтга етказилиб, 13,1 млрд киловатт/соат электр энергия ишлаб чиқаришга эришилади. Бу 2019 йилга нисбатан 2,2 баробарга кўп деганидир.
     Умуман олганда, 2030 йилгача қу­риладиган янги ГЭСларга қуйида­гилар киради:
     ● Марказий энергия узелида умумий қуввати 1176 МВт га тенг 6 та йирик ГЭС;
     ● Жануби-Ғарбий энергия узелида умумий қуввати 114 МВт бўлган кичик ГЭС, 5 МВт қувватга эга 5 та микро ГЭС;
     ● Жанубий энергия узелида умумий қуввати 271 МВт бўлган 4 та ГЭС ҳамда 25 МВтга тенг битта кичик ГЭС;
     ● Шарқий энергия узелида умумий қуввати 68 МВт га тенг бўлган 8 та кичик ГЭС ҳамда 5 МВтга тенг 9 та микро ГЭС.
Назарда тутилган бу муҳим вазифалар ҳаётий тасдиғини топиши учун барча куч ва ресурсларни сафарбар этиш, соҳани жаҳон стандарт­лари асосида юксалтириш давлатимиз раҳбарининг доимий диққат-эътиборида бўлгани боис ҳам жараён тобора жадаллашмоқда. Мана шу мақсадда 2017 йил 2 майда Президентимиз қарорига кўра махсус Дас­тур тасдиқланди. Унда 74 та лойиҳа ва уларни амалга ошириш муддатлари, механизмлари ва татбиқ қили­надиган имтиёзлар қамраб олинган.
     Шубҳасиз, буларнинг барчасини зарур маблағларсиз тасаввур қилиб бўлмайди. Шу нуқтаи назардан «Ўзбекгидроэнерго» АЖ ГЭСларида ишлаб чиқариладиган электр энергияси сотилишидан олинадиган маб­лағларни, ГЭСлар эҳтиёжлари учун сарф-харажатларни чегириб ташлаган ҳолда, инвестиция лойиҳаларига йўналтириш белгиланган.
     «Ўзбекгидроэнерго» АЖ ташкил этилган вақтдан то 2019 йил якунигача бўлган 3 йиллик даврда инвестиция лойиҳаларига Жамиятнинг ўз маблағларидан 1 трлн. сўм йўналтирилган бўлса, келгуси 6 йил ичида ушбу рақамни қарийб 10 трлн. сўмга етказиш мўлжалланмоқда. Айни дам­да инвестиция лойиҳалари доирасида замонавий технология ва ускуналар таъминоти учун хорижий молия ташкилотлари сармоялари ҳам жалб қилинаётгани яна бир эътирофли жиҳатдир. Хусусан, 2017-2019 йилларда «Ўзбекгидроэнерго» АЖ инвестиция лойиҳалари учун 108,1 млн. АҚШ долларига тенг хорижий инвес­тиция ўзлаштирилган бўлса, жорий йилда 97,9 млн. АҚШ долларини сарф этиш кутиляпти. Шундан 3,7 млн. АҚШ долларини тўғридан-тўғри инвестициялар ташкил қилади.
 
 
Сиз мақоланинг тўлиқ матнини журналнинг босма нашрида ўқишингиз мумкин.

РЕКОМЕНДОВАТЬ ДРУЗЬЯМ

  • сделать заказ

    сделать заказ
  • АФИША

  • Реклама

  • АРХИВ НОМЕРОВ ЖУРНАЛА

  • Контакты

    chekIn г. Ташкент, ул. Ислама Каримова, 55.

    mailSmall info@evu.uz

    phone+99871 239-11-25, +99897 773-22-91.

  • Подписка на новости

    Чтобы подписаться на наши новости, впишите свой e-mail
  • Любое воспроизведение или использование выдержек из публикаций может быть произведено только с письменного согласия редакции; при перепечатке материалов обязательна ссылка на источник.