- Журнал "Экономический Вестник Узбекистана" - https://evu.uz -

(O´zbek) Мақсадимиз мижозлар ишончини оқлаш

Posted By admin On 12.03.2020 @ 16:58 In «O‘zIA–ЭВУ» № 1/2020 | No Comments

Извините, этот техт доступен только в “Узбекский [1]”. For the sake of viewer convenience, the content is shown below in the alternative language. You may click the link to switch the active language.

     Юртимизнинг инвестицион жозибадорлигини янада яхшилаш, шунингдек, молия-банк со­ҳасидаги ривожлантириш мамлакатимизда изчил давом эттирилаётган ислоҳотларнинг устувор йўна­лишларидан биридир. Бундай дейишимизнинг боиси, ушбу соҳа аҳоли фаровонлигини оширишда ва истиқ­болли лойиҳаларни муваффа­қиятли ишга туширишда мустаҳкам пойдевор вазифасини ўтайди.
     Зеро, кейинги йилларда мамлакатимиз учун халқаро суверен кредит рейтинг олиш, суверен облигациялар чиқариш ва хусусий сектор инвесторларини жалб қилиш йўли билан молиявий манбалар хилма-хиллигини таъминлаш борасида сезиларли ютуқ­лар қўлга киритилди. Масалан, рес­пуб­ликамиз биринчи марта хал­қаро кредит рейтингини олди. Бир йил муқаддам эса ўз тарихида илк бор 1 миллиард АҚШ доллари миқдо­ридаги муддати беш ва ўн йиллик суверен халқаро облигацияларни жа­ҳон молия бозорига муваффақи­ятли жой­лаштирди. Бу облигациялар бутун дунё бўйлаб инвесторларда катта қи­зиқиш уйғотди ва Ўзбекистонга нисбатан ишончни анча кучайтирди.
     Албатта, халқаро облигацияларни жойлаштиришдан тушадиган маб­лағлар мақсадли йўналтирилади. Энг аввало, аҳоли фаровонлигини оширишга ва тадбиркорликни қўл­лаб-қувватлашга ажратилади. Демакки, улардан республикамиз тараққиё­тини янада юксалтириш йўлида фойдаланилади.
     Яна бир эътиборли жиҳати, Иқ­тисодий ҳамкорлик ва ривожланиш ташкилоти томонидан Ўзбекистоннинг кредитга доир таваккалчилик рейтинги охирги ўн йилда биринчи марта яхшиланди. Умуман олганда диёримизда амалга оширилаётган ислоҳотлар жаҳон ҳамжамияти томонидан ҳам муносиб баҳолана бошланди. Хусусан, дунёдаги энг нуфузли нашрлардан бири бўлмиш «Экономист» журнали Ўзбекистонни 2019 йилда ислоҳотларни энг жадал амалга оширган давлат – «Йил мамлакати» деб эътироф этди. Брита­ниянинг дунё капитал бозори ҳо­латини таҳлил қилувчи машҳур «Money Week» ва «Global Capital» Интер­нет нашрлари ҳамда Хитойнинг «Xinhuanet« ахборот агентлиги эса республикамиз банк-молия соҳасини ривожлантириш бўйича эришаётган натижаларни юқори баҳолади.
     Халқаро экспертларнинг таъкидлашича, 2019 йилда Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги мамлакатлари орасида ўзининг илк халқаро облигацияларини энг паст фоиз ставкаларда жойлаштирган давлат Ўзбекис­тон бўлган. Жаҳон бозоридаги фонд менежерлари, пенсия фондлари, инвестиция фондлари, суғурта компаниялари ва банклардан ҳам катта буюртмалар олинган. Соҳадаги ис­лоҳотларнинг асосий мақсади тижорат банкларини мижоз учун ишлатишдан иборат. Халқаро молия бозорларига жойлаштириладиган «ев­робонд»лардан келадиган даромадларни узоқ истиқболни кўзлаб йўналтирилиши эса ғоят муҳим ҳи­собланади.
     Табиийки, бу бошқа молия муассасалари қатори «Ипотека-банк» АТИБ зиммасига ҳам катта масъулият юклайди. Биз буни жуда яхши тушунамиз ва ҳамиша ўзимизга билдирилган ишончни оқлашга ҳаракат қиламиз. Муҳими, бунинг учун имкониятларимиз ва тажрибамиз етарли, қўлга киритган ютуқларимиз ҳам салмоқли. Сўзимнинг исботи сифатида кўплаб мисоллар келтиришим мумкин. Яхшиси келинг, узоққа бормай биргина 2019 йилда эришган муваффақиятларимизга бирров назар ташлайлик.
 
     Кичик бизнес департаменти амалга оширган ишлар
     Бугунга келиб «Ипотека-банк» мижозларининг жами сони 108 734 тага етди. Шундан 105 288 та кичик бизнес субъектига банкнинг 39 та филиали, 118 та минибанки ва 8 та банк хизмати марказлари хизмат кўрсатмоқда. Муассасамиз ходимлари жойларда олиб борган амалий ишлар натижасида ўтган йили 10 882 та янги тадбиркорлик субъекти доимий мижозларимиз сафига қўшилди.
     Кичик бизнес субъектларига йил давомида 4 034 млрд. сўм миқдорида кредитлар ажратилди. Жумладан:
 
     Мижоз ҳисобварақларига масофадан хизмат кўрсатиш
     Банк ҳисобварақларини масофадан бошқариш тизимларидан фойдаланувчилар сони 2020 йилнинг 1 январь ҳолатига 98 385 та (интернет банкинг – 38 565 та, мобил банкинг – 37 373 та, СМС-хабарнома – 22 447 та)ни ташкил этди. Ўтган йили ўн икки ой мобайнида 24 154 та хўжалик юритувчи субъект (интернет банкинг – 9 978 та, мобил банкинг – 9 744 та, СМС-хабарнома – 4 432 та) банк ҳи­собва­рақларини масофадан бошқа­риш тизимига уланган.
 
     Корпоратив карталар ва савдо терминаллари
     2019 йилда кичик бизнес субъектларига 7 935 та корпоратив карталар берилиб, мижозларга тақдим этилган карталар сони 37 336 тага етказилди. Кичик бизнес субъектларига 28121 та савдо терминали тар­қатилди. Бугунга келиб, уларнинг жами сони 36940 тадан ошди.
 
     Экспортёр ташкилотлар учун берилган имтиёзлар
     1. Экспортёр мижозларнинг дебет айланмалари 0,2 фоиз қилиб белгиланди.
     2. Мева-сабзавот, узум, полиз ва дуккакли экинлар маҳсулотлари, шунингдек, қуритилган ноз-неъматларни маҳаллий экспорт қилувчиларга нақд пуллар берилганда, умуман комиссия тўловлари олинмайди.
     3. Экспорт олди молиялашти­риш хизматлари кўрсатишни кенг тар­ғиб қилиш мақсадида Европа Тараққиёт ва тикланиш банки ҳамда Халқаро молия корпорациясининг 35 млн. долларлик линияси жалб қилин­ган.
 
     «SME Finance Forum» ҳақида
     Ўтган йил 7–9 октябрь кунлари Амстердам шаҳрида Халқаро молия корпорацияси томонидан ташкил­лаштирилган «Global SME Finance Forum 2019» халқаро форуми бўлиб ўтди. Унда 75 та мамлакатнинг 280 дан ортиқ молия институтлари, финтех компаниялари ва банкларининг 650 нафар вакиллари (Mastercard, PayPal, BBVA, ING The Netherlands ва бош­қалар) иштирок этишди. Анжуман жараёнида «Ипотека-банк» АТИБ Бошқаруви Раиси Ш.Атабаев ва «SME Finance Forum» ижрочи директори Метью Гамсер ўзаро учрашиб, «Ипотека-банк» ушбу форумнинг тўла­қонли аъзолигига қабул қи­линиши юзасидан келишиб олишди.
     Кўп ўтмай ушбу аҳдлашув амалга ошди – бизнинг банкимиз 2020 йил бошида «SME Finance Forum»нинг тўлақонли аъзосига айланди. Бу муассасамизга ХМК билан ҳамкорликда иш юритаётган молия институтлари, финтех компаниялари ва банклар билан маълумотлар алмашиш, янги ва замонавий банк хизматларидан бохабар бўлиш, банклар билан таж­риба алмашиш, вебинарларда, молиявий-технологик тақдимот ва кўргазмаларда қатнашиш, 2500 дан зиёд илмий ресурсларга эга онлайн кутуб­хонадан фойдаланиш имконини ҳам беради. Айни кезларда биз «SME Finance Forum» ташкилоти билан ҳам­корликда ходимларимиз малакасини ва билимларини ошириш, шу мақсадда уларни хорижий молия институтларига юбориш юзасидан иш олиб бораяпмиз.
 
 
Сиз мақоланинг тўлиқ матнини журналнинг босма нашрида ўқишингиз мумкин. [2]

Article printed from Журнал "Экономический Вестник Узбекистана": https://evu.uz

URL to article: https://evu.uz/ekonomika/o-zbek-ma-sadimiz-mizhozlar-ishonchini-o-lash.html

URLs in this post:

[1] Узбекский: https://evu.uz/uz/ekonomika/o-zbek-ma-sadimiz-mizhozlar-ishonchini-o-lash.html/print

[2] Сиз мақоланинг тўлиқ матнини журналнинг босма нашрида ўқишингиз мумкин.: http://evu.uz/kontaktyi

Copyright © 2015 EVU. All rights reserved.