Главная | Новости | (O´zbek) Йигирмага яқин вазирга матбуот котиби тайинланди (рўйхат)
(O´zbek) Йигирмага яқин вазирга матбуот котиби тайинланди (рўйхат)
Sorry, this entry is only available in Uzbek. For the sake of viewer convenience, the content is shown below in the alternative language. You may click the link to switch the active language.
Президентнинг 27 июндаги «Оммавий ахборот воситалари мустақиллигини таъминлаш ҳамда давлат органлари ва ташкилотлари ахборот хизматлари фаолиятини ривожлантириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарорига мувофиқ, Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги хулосаси асосида давлат органлари ва ташкилотлар раҳбарларининг матбуот котиби – ахборот сиёсати масалалари бўйича маслаҳатчилари тайинланмоқда.
Маълум бўлишича, бугунги кунга қадар агентлик томонидан юзга яқин номзодларга тегишли тавсиялар берилган.
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистонда давлат органи ва ташкилоти раҳбарининг матбуот котиби – меҳнатга ҳақ тўлаш, тиббий ва транспорт хизмати кўрсатиш шартларига кўра, давлат органи ва ташкилоти раҳбарининг ўринбосарига тенглаштирилади.
Давлат органи ва ташкилоти раҳбари ахборот хизматлари ходимларига, бошқа тўловлардан қатъи назар, давлат бюджети ҳамда давлат органлари ва ташкилотларининг ўз маблағлари ҳисобидан меҳнатга ҳақ тўлаш фондининг 50 фоизидан кам бўлмаган миқдорда ойлик устама тўлашга ҳақлидир.
Манба: Kun.uz