Sorry, this entry is only available in Uzbek. For the sake of viewer convenience, the content is shown below in the alternative language. You may click the link to switch the active language.
Марказий банк томонидан “2021-2023 йилларга мўлжалланган молиявий хизматлар оммабоплигини ошириш миллий стратегияси”нинг мазмун-моҳиятини ёритиш мақсадида ZOOM платформаси орқали онлайн ўқув семинари ўтказилди.
Унда тижорат банкларининг 100 нафардан ортиқ раҳбар ходимлари ва мутахассислари иштирок этди.
Семинарда молиявий хизматлар оммабоплигини ошириш бўйича келгуси уч йилга мўлжалланган ислоҳотларнинг асосий йўналишлари ва белгиланган вазифалар батафсил муҳокама этилди.
Қизғин руҳда ўтган онлайн учрашув турли таклиф ва мулоҳазаларга бой бўлди. Ўқув семинари давомида “Умумжаҳон пул ҳафталиги 2021” (Global Money Week) доирасида аҳолининг молиявий саводхонлигини оширишга қаратилган турли таълим тадбирлари ҳамда лойиҳаларни амалга оширишда фаол иштирок этган тижорат банклари Марказий банк томонидан фахрий ёрлиқ ва мукофот билан тақдирланди:
“Молиявий саводхонлик бўйича энг креатив банк” – “Ипак йули банк” АИТБ;
“Молиявий саводхонлик бўйича энг масъулиятли банк” – “Ипотека банк” АТИБ;
“Молиявий саводхонлик бўйича энг юқори ижро интизомига эга банк” – “Асака” АТБ;
“Молиявий саводхонлик бўйича энг фаол банк” – “Капитал банк” АТБ.