Sorry, this entry is only available in Uzbek. For the sake of viewer convenience, the content is shown below in the alternative language. You may click the link to switch the active language.
Жаҳон банки 2022 ва 2023-йилларда миллий иқтисодиётнинг ўсиши мос равишда 5,6 ва 5,8% ни ташкил етишини башорат қилмоқда.
Жаҳон банки 2022 ва 2023-йилларда миллий иқтисодиётнинг ўсиши мос равишда 5,6 ва 5,8% ни ташкил етишини башорат қилмоқда. Бу банкнинг янги ҳисоботида акс етган.
Унга кўра, жаҳон иқтисодиёти янги CОВИД-19 штаммлари тарқалиши таҳдидлари, шунингдек, инфляция, қарз ва даромадлар тенгсизлигининг кучайиши фонида аниқ секинлашув даврига кирмоқда, бу еса ривожланаётган мамлакатларнинг тикланишига хавф солиши мумкин.
Дунё турли мамлакатлари бўйлаб тўхтатилган истеъмол талаби қондирилаётгани ва молиявий қўллаб-қувватлаш дастурлари босқичма-босқич тўхтатилаётгани сабабли, глобал иқтисодий ўсиш 2021-йилдаги 5,5% дан 2022-йилда 4,1% гача ва 2023-йилда 3,2% гача секинлашиши кутилмоқда.
Прогнозга кўра, Ўзбекистон минтақада енг яхши истиқболга ега. Тожикистонда бир оз секинроқ ўсиш кутилмоқда (5,5%).
Шунингдек, еркин иқтисодиёт Индексининг “Еркин савдо” назорат кўрсаткичида Ўзбекистон 75,6 баллни қўлга киритди. Йил давомида позицияларнинг яхшиланиши — +20,2 баллни ташкил етди.
Ушбу рейтингда Ўзбекистон AҚСҲ, Япония, Хитой ва Россия сингари давлатларни ортда қолдирди.
Ҳозирги кунда мамлакатимиз 2021-йилдаги 163 ўриндан анча юқорилаб, 67 ўринга кўтарилиб олди ва бу кўрсаткич билан Марказий Осиё давлатлари орасида йетакчилик қилмоқда.