(O´zbek) Qurilish materiallari ishlab chiqarish rivojlanmoqda

5-6/2018

Sorry, this entry is only available in O´zbek. For the sake of viewer convenience, the content is shown below in the alternative language. You may click the link to switch the active language.

     Юртимизда бунёд­корлик ишлари тобора кенг қулоч ёй­моқ­да. Янги-янги бино ва иншоотлар, кўп қаватли турар жойлар, маданий-маиший объектлар қад ростламоқда, текис-равон йўллар, муҳташам ва кўркам кўприклар жадал суръатларда кўпаймоқда. Шунинг баробарида замонавий ишлаб чиқариш корхоналари барпо этилиб, ишга туширил­моқда.
     Табиийки, қурилиш қанчалик кў­пайса, бинокорлик ашёларига талаб ва эҳтиёж шунчалик ортади. Сер­қуёш заминимиз эса қурилиш материаллари саноати учун зарур минерал хомашё ресурсларига ниҳоятда бой. Модомики, шундай экан, биз бу имкониятдан оқилона фойдаланишимиз, чу­нончи, импорт ўрнини босув­чи ма­ҳаллий қурилиш материаллари ишлаб чиқариш саноатини изчил ри­вожлантиришимиз лозим. Ана шу боис диёримизда Президентимиз томонидан соҳа мутасаддилари зиммасига юклатилган вазифа-топши­риқлар ижросини таъминлашга, саноатнинг кам ресурс ва энергия талаб қиладиган замонавий қурилиш материаллари ишлаб чиқариш тармо­ғини янада ривожлантиришга, айни мақсадда янги-янги қувватларни иш­га туширишга жиддий эътибор қа­ра­тилмоқда. Натижада, соҳа ҳар томонлама жадал равнақ топмоқда. Бундан пардозбоп гранит ишлаб чиқариш ҳам мустасно эмас. Ушбу маҳсулот асосан ошхона столлари устига, муҳандислик ва ички девор панелларига жило беришда ишлатилади, шунингдек, ҳайкалтарошлик­да ва безак бериш мақсадларида қўл­ланилади.
     Ўзбекистонда гранит ишлаб чи­қариш имконини берувчи 1000 га яқин кон ва хомашё захиралари мавжуд. Шаҳар-қишлоқларимизда амал­га ошириладиган турли-туман иншоотлар қурилиши жараёнида эса жуда кўп миқдорда табиий тош материалларидан фойдаланилади. Шунинг учун ҳам, гарчи ҳозир респуб­ликамизнинг 10 та ҳудудида гранит ишлаб чиқарилаётган бўлса-да, бун­ёдкорлик ишларида ишлатилаётган­ла­рининг маълум қисми чет эллардан келтирилмоқда. Бу эса, сарф-харажатлар ошишига сабаб бўлмоқда. Демак, иқтисодий тежамкорликка эришиш ва аҳолига қулайлик туғди­риш учун гранитни қайта ишлаб, сай­қал бериш ва қурилишбоп маҳсулот­лар тайёрлаш ишларини кучайтириш керак.
     Сурхондарё вилоятининг Шеробод туманидаги гранит кони яқинда очилган. У йилига 300 минг квадрат метр гранит ҳамда ҳайкалтарошликда ва бинокорликда пардоз материали сифатида қўлланиладиган габбро маҳсулотлари етказиб бериш қувва­тига эга. Энг муҳими, айни кезларда бу корхона кўплаб қурилиш объектларига маҳсулот етказиб бериш билан бир қаторда, талай кишиларни иш билан таъминлашга хизмат қилмоқда. Бинобарин, мамлакатимизнинг қолган тоғли ҳудудларида ҳам гранит ва бошқа қурилиш материаллари тайёрлашни йўлга қўйиш фойдадан холи бўлмайди.
 
 
 
Ушбу мақола тўлик матнини журналнинг босма версиясида ўқинг.

DO'STLARINGIZGA TAVSIYA ETING

  • Make an Order

    Make an Order
  • AFFICHE

  • Advertising

  • JURNAL SONLARI ARXIVI

  • Contacts

    32, Matbuotchilar Street, Tashkent 100000 Uzbekistan

  • Subscribe To News

    (Русский) Чтобы подписаться на наши новости, впишите свой e-mail
  • Any reproduction or use of excerpts from publications can be made only with the written consent of the publisher; when reprinting materials, a link to the source is required.