(O´zbek) 2018 yilda davlat byudjyeti xarajatlari o‘tgan yilga nisbatan 60 foizga oshdi

Sorry, this entry is only available in O´zbek. For the sake of viewer convenience, the content is shown below in the alternative language. You may click the link to switch the active language.

Давлат бюджети даромадларини кўпайтириш бўйича амалга оширилаётган тадбирларнинг самараси ўлароқ, бюджет харажатларини 2017 йилга нисбатан 60 фоизга ёки 29,2 трлн сўмга ошириш имкони бўлди. Молия вазири ўринбосари, Ғазначилик бошқармаси бошлиғи Дилшод Султонов ОАВ вакиллари билан учрашувда шу ҳақда маълум қилди, деб хабар қилмоқда KUN.UZ мухбири. 
Бунинг натижасида “Обод қишлоқ”, “Обод маҳалла”, “Ёшлар келажагимиз” каби йирик дастурларни бошлаш учун замин яратилиб, уларга 2018 йилда 2 трлн сўмдан зиёд маблағ йўналтирилди. Бундан ташқари:
–  арзон уй-жойлар қурилишини молиялаштиришга 3,6 трлн сўм;
–  ёш тадбиркорларга имтиёзли кредит бериш мақсадида “Микрокредит” ва “Халқ банки” устав капиталларига қўшимча 350 млрд сўм;
–  аҳолини иш билан таъминлаш тадбирларига 350 млрд сўм;
–  марказлашган инвестиция харажатларига қарийб 1 трлн сўм;
–  аҳолини тоза ичимлик суви билан таъминлашга 500 млрд сўмга яқин;
–  мактабгача таълим муассасаларини қуриш ишларига 700 млрд сўм;
–  Хотин-қизлар ва оила жамғармалари, Бандликка кўмаклашиш жамғармасини молиявий қўллаб-қувватлаш орқали аҳолини, айниқса хотин-қизларни қўшимча ижтимоий қўллаб қувватлаш тадбирларига 450 млрд сўм;
–  Ўзбекистон мудофаа қобилиятини оширишга қўшимча 4,5 трлн сўм йўналтирилмоқда.
Маҳаллий ҳокимликларнинг ваколатини кенгайтириш ва режадан ошириб бажарган даромадларни уларнинг ўз ихтиёрида қолдириш механизмини жорий этиш натижасида 2018 йил якунлари билан маҳаллий бюджетлар ихтиёрида 5,5 трлн сўмдан зиёд ёки ўтган йилга нисбатан қарийб 6 баробардан кўпроқ маблағ қолиши кутилмоқда.
Қўшимча манбалар ҳисобидан маҳаллий ҳокимликлар ҳудудларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш дастурларига, шу жумладан “Обод қишлоқ” ва “Обод маҳалла” дастурларига, мактабгача таълим муассасаларини қуриш ва таъмирлашга, ҳокимликлар қошида ташкил этилган ишчи ўринларини яратиш жамғармаси маблағларини шакллантиришга маблағ йўналтириш имкониятига эга бўлишди.

Manbaa: kun.uz

DO'STLARINGIZGA TAVSIYA ETING

  • Make an Order

    Make an Order
  • AFFICHE

  • Advertising

  • JURNAL SONLARI ARXIVI

  • Contacts

    32, Matbuotchilar Street, Tashkent 100000 Uzbekistan

  • Subscribe To News

    (Русский) Чтобы подписаться на наши новости, впишите свой e-mail
  • Any reproduction or use of excerpts from publications can be made only with the written consent of the publisher; when reprinting materials, a link to the source is required.