Sorry, this entry is only available in Uzbek. For the sake of viewer convenience, the content is shown below in the alternative language. You may click the link to switch the active language.
Фарғонада туризмни ривожлантириш дастури доирасида вилоятнинг диққатга сазовор жойлари акс эттирилган туристик йўналишлар чизмалари, буклетлар тайёрланиб, меҳмонхоналар ва туризм объектлари ҳудудида мусиқали фавворалар қурилди. 13 та йўналишда 30 дан зиёд турли кўнгилочар дастур ва хизматлар ташкил этилди. Риштон керамика музейи, Марғилондаги «Саид Аҳмад Хўжа» тарихий обидаси ва «Ёдгорлик» ХКда доимий ҳунармандчилик кўргазмалари йўлга қўйилди.
Меҳмонхоналар ходимлари Малайзия, Венгрия, Таиландда туризм йўналиши бўйича тажриба орттириб келишди.
Манба «Фарғона ҳақиқати» – «Ферганская правда» газеталари бирлашган таҳририяти сайти