(O´zbek) Akt – tadbirkorga yaqin ko‘makchi

Sorry, this entry is only available in O´zbek. For the sake of viewer convenience, the content is shown below in the alternative language. You may click the link to switch the active language.

     Ахборот технологияларининг жадал ривожланиши жамиятда кечаётган жараёнларга ижобий таъсир кўрсатиб, ислоҳотлар самарадорлигини оширади, аҳоли манфаатларини таъминлашга хизмат қилади, янги-янги имкониятлар эшигини очади. Бу, айниқса, жамиятнинг ишбилармонлик кайфиятини белгилаб берувчи кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик секторининг жадал тараққий этишида муҳим омил ҳисобланади. Бизнес субъектларининг давлат хизматларидан фойдаланишида қулайликлар яратишга қаратилган чора-тадбирлар тадбиркорларга вақти ва маблағини тежаш имконини бермоқда, давлат ва хусусий сектор ўртасидаги муносабатларнинг очиқлигини таъминламоқда. 2017 йилнинг 1 апрелидан бошлаб fo.birdarcha.uz веб-манзилида ишга туширилган тизим орқали ҳам юридик шахс мақомига эга субъектлар, ҳам юридик шахс мақомига эга бўлмаган якка тартибдаги тадбиркорлар ўз бизнесларини реал вақт режимида давлат рўйхатидан ўтказиши мумкин.
     Интернет тармоғи орқали рўйхатдан ўтаётган тадбиркорлик субъектлари кўпайиб бораётгани янги тизим ишбилармонлар томонидан ижобий кутиб олинганидан далолат бермоқда. Чунончи, 1 апрелдан буён 1 минг 200 га яқин тадбиркор давлат рўйхатидан ўтиш учун ана шу интерактив хизматдан фойдаланган.
Манба: «kun.uz»

DO'STLARINGIZGA TAVSIYA ETING

  • Make an Order

    Make an Order
  • AFFICHE

  • Advertising

  • JURNAL SONLARI ARXIVI

  • Contacts

    32, Matbuotchilar Street, Tashkent 100000 Uzbekistan

  • Subscribe To News

    (Русский) Чтобы подписаться на наши новости, впишите свой e-mail
  • Any reproduction or use of excerpts from publications can be made only with the written consent of the publisher; when reprinting materials, a link to the source is required.