(O´zbek) Barcha shart-sharoitlar yaratilgan

Sorry, this entry is only available in O´zbek. For the sake of viewer convenience, the content is shown below in the alternative language. You may click the link to switch the active language.

     Юртимизда амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотлар туфайли иқтисодиёт тармоқлари жадал ривожланмоқда. Жумладан, саноат корхоналари ҳар томонлама қўллаб-қувватланаётгани, улар учун барча шарт-шароит яратиб берилаётгани ишлаб чиқариш салмоғи ортишида муҳим омил бўлаяпти. 
     Андижон шаҳридаги «Водий олтин куз» масъулияти чекланган жамияти ҳам ана шундай ислоҳотлар натижасида ўз фаолиятини самарали ташкил этиб келмоқда. Айни пайтда кичик бизнес субъекти «GM Uzbekistan», «ЎзДонгЯнг Ко»,«ЎзТонгХонг Ко» каби йирик корхоналар буюртмаларини белгиланган муддатларда бажариб, ички ва ташқи бозордаги мавқеини тобора мустаҳкамламоқда. Ҳудудда тадбиркорлик фаолиятини қўллаб-қувватлаш орқали ишлаб чиқариш самарадорлигини кучайтиришга ҳам алоҳида аҳамият қаратилаяпти. Тегишли ҳужжатга асосан, вилоятда 70 дан ортиқ давлат объекти «ноль» харид қийматида тадбиркорлик субъектларига берилгани бунинг тасдиғидир.
     Қисқача айтганда, бир пайтлар аграр соҳага ихтисослаштирилган Андижон вилоятида бугунги кунда саноат жадал ривожланаяпти. Бу эса аҳоли бандлигини таъминлаш, халқ фаровонлигини янада юксалтиришга хизмат қилмоқда.
 
Манба xs.uz

DO'STLARINGIZGA TAVSIYA ETING

  • Make an Order

    Make an Order
  • AFFICHE

  • Advertising

  • JURNAL SONLARI ARXIVI

  • Contacts

    32, Matbuotchilar Street, Tashkent 100000 Uzbekistan

  • Subscribe To News

    (Русский) Чтобы подписаться на наши новости, впишите свой e-mail
  • Any reproduction or use of excerpts from publications can be made only with the written consent of the publisher; when reprinting materials, a link to the source is required.