Sorry, this entry is only available in O´zbek. For the sake of viewer convenience, the content is shown below in the alternative language. You may click the link to switch the active language.
Бекобод шаҳрида «Маънавий-маърифий ишлар самарадорлигини оширишда соҳа мутахассисларининг олдида турган долзарб вазифалар» мавзусида ҳудудий семинар-тренинг бўлиб ўтди.
Тошкент вилояти халқ таълими бошқармаси томонидан ташкил этилган тадбирда вилоят «Баркамол авлод» болалар маркази, туман, шаҳар халқ таълими муассасалари фаолиятини методик таъминлаш ва ташкил этиш бўлимлари, ҳуқуқ-тартибот идоралари вакиллари, маҳалла фаоллари, маънавий-маърифий ишлар бўйича мактаб директорлари ўринбосарлари, ўқитувчилар иштирок этди.
Таъкидланишича, тадбирда таълим муассасаларида ташкил этилган фан тўгараклари самарадорлигини ошириш, синфдан ташқари тўгараклар фаолиятини янада жонлантириш, мактабдаги психолог ва синф раҳбари ҳамкорлигини тизимли йўлга қўйиш, маънавий-маърифий ишлар бўйича мактаб директори ўринбосари масъулиятини ошириш мавзуларида маърузалар тингланди.
Манба uza.uz