(O´zbek) Bo‘sh inshootlardan samarali foydalanish

Sorry, this entry is only available in O´zbek. For the sake of viewer convenience, the content is shown below in the alternative language. You may click the link to switch the active language.

     Фарғона вилоятида тадбиркорлик учун қулай шароит яратиш, бўш турган бино ва иншоотлардан самарали фойдаланиш борасида кенг кўламли ишлар амалга оширилмоқда. Президентимизнинг 2017 йил 23 февралдаги қарори бу борада муҳим дастуриламал бўлаётир. Мазкур ҳужжатга мувофиқ, илгари хусусийлаштирилган қурилиши тугалланмаган объектлар ва фойдаланилмаётган ишлаб чиқариш майдонларини тадбиркорлик фаолиятига жалб этишнинг самарали механизми жорий қилинди. Қурилиши тугалланмаган объектлар ва фойдаланилмаётган ишлаб чиқариш майдонларини хатловдан ўтказиш ҳамда аниқлаш бўйича идоралараро комиссия тузилди. Мазкур комиссиянинг ишчи гуруҳлари томонидан вилоятдаги 5 минг 49 объект хатловдан ўтказилиб, 3 минг 796 объект фаолият юритаётгани, 912 объект бузиб юборилгани, 341 объект бўш тургани аниқланди. Мулкдорлар билан биргаликда қурилиши тугалланмаган ва фойдаланилмаётган ишлаб чиқариш майдонларидан оқилона фойдаланишни кўзда тутувчи инвестиция лойиҳалари ишлаб чиқилди. Янги лойиҳаларга 155 миллиард сўмлик ва 1,1 миллион долларлик инвестиция жалб этиш ва 6 мингга яқин иш ўрни яратиш кўзда тутилган. Юртимизда ишбилармонлик муҳитини янада яхшилашга хизмат қиладиган бундай чора-тадбирлар самарасида жойларда замонавий ишлаб чиқариш корхоналари ташкил этилади, янги иш ўринлари яратилади.

DO'STLARINGIZGA TAVSIYA ETING

  • Make an Order

    Make an Order
  • AFFICHE

  • Advertising

  • JURNAL SONLARI ARXIVI

  • Contacts

    32, Matbuotchilar Street, Tashkent 100000 Uzbekistan

  • Subscribe To News

    (Русский) Чтобы подписаться на наши новости, впишите свой e-mail
  • Any reproduction or use of excerpts from publications can be made only with the written consent of the publisher; when reprinting materials, a link to the source is required.