Sorry, this entry is only available in Uzbek. For the sake of viewer convenience, the content is shown below in the alternative language. You may click the link to switch the active language.
Самарқанд агроиқтисодиёт касб-ҳунар коллежида бўш иш ўринлари ярмаркаси ўтказилди. Туман ҳокимлиги, бандликка кўмаклашиш ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш маркази ҳамкорлигида ташкил этилган тадбирда 130 дан ортиқ корхона, ташкилот ва муассаса бўш ва квота иш ўринлари билан қатнашди.
Унда олий ўқув юртлари ва касб-ҳунар коллежларини битирган ёшлар ва вақтинча ишсиз фуқаролар учун мақбул иш ўринлари таклиф этилди. Тадбирда 50 дан ортиқ иштирокчи ўз мутахассислиги бўйича ишга йўлланма олди.
Ярмарка давомида иштирокчиларга меҳнат қонунчилиги бўйича ҳуқуқий маслаҳат ва тавсиялар берилди.