Сирдарё вилояти Сирдарё шаҳридаги «Sirdaryo mega luks» МЧЖ шаклидаги Ўзбекистон – Россия қўшма корхонасида маҳсулот ишлаб чиқариш ва экспорт ҳажми йилдан-йилга ортмоқда. Дастлаб 25 ишчи билан фаолият бошлаган корхонада айни пайтда 230 киши меҳнат қилмоқда. Уларнинг асосий қисми касб-ҳунар коллежларини битирган ёшлардир. Корхонада тўқилаётган 2 турдаги қоплар Россия, Беларусь, Латвия, Литва, Афғонистон, Туркманистон, Қозоғистон, Қирғизистон мамлакатларига экспорт қилинмоқда. Модернизация ишлари натижасида корхонага хориждан келтирилган 72 дона энг замонавий қоп тўқиш ускунаси ўрнатилмоқда. Бу ускуналар ишга туширилгач, яна 100 янги иш ўрни яратилади, маҳсулот ишлаб чиқариш ҳажми икки ҳисса ортади.