(O´zbek) Eksport istiqbollari

Sorry, this entry is only available in O´zbek. For the sake of viewer convenience, the content is shown below in the alternative language. You may click the link to switch the active language.

     Ўзбекистон ССП томонидан Буюк Британиянинг Ўзбекистондаги элчихонаси билан ҳамкорликда Буюк Британияга мева-сабзавот ва қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини экспорт қилиш мавзуига оид семинар ташкил этилди. Мазкур тадбирда  вазирлик, идоралар ҳамда тадбиркорлик субъектлари вакиллари, хусусан, жорий йилнинг 2-5 сентябрь кунлари Лондонда ўтказиладиган “Fine Food 2017” халқаро кўргазмасида иштирок этадиган 19 нафар тадбиркор қатнашди. 2016 йил икки давлат ўртасидаги товар айланмаси ҳажми 151 миллион 300 минг долларни ташкил қилган бўлиб, мамлакатимизда британиялик инвесторлар иштирокидаги 559 корхона самарали фаолият кўрсатмоқда, улардан 159 таси тўлиқ хорижий капитал асосида иш юритади.Жумладан, тамаки маҳсулотларини ишлаб чиқарувчи «Бритиш-Америкэн Тобакко», лойиҳа-муҳандислик соҳасига ихтисослашган «Ворлей Парсонс», тоғ-кон соҳасида фаолият кўрсатаётган «Рио Тинто», кўргазма тадбирларини ташкил этиш ва ўтказишда ном қозонган «Ай-Ти-И» сингари компаниялар мамлакатимиз иқтисодиётига муносиб ҳисса қўшиб келмоқда.
     Семинар чоғида Буюк Британияга мева-сабзавот ва қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини экспорт қилиш шартлари, олиб кирилаётган маҳсулотларга талаблар, бозорнинг умумий салоҳияти ҳақидаги маълумотлар маҳаллий экспорт қилувчи корхоналар эътиборига ҳавола этилди.
Манба: «ЎзА»

DO'STLARINGIZGA TAVSIYA ETING

  • Make an Order

    Make an Order
  • AFFICHE

  • Advertising

  • JURNAL SONLARI ARXIVI

  • Contacts

    32, Matbuotchilar Street, Tashkent 100000 Uzbekistan

  • Subscribe To News

    (Русский) Чтобы подписаться на наши новости, впишите свой e-mail
  • Any reproduction or use of excerpts from publications can be made only with the written consent of the publisher; when reprinting materials, a link to the source is required.