Мана бир неча йилдирки, Фарғона шаҳридаги «Чарм тўп келажаги»МЧЖ жамоаси «Ташаббус» республика кўрик-танлови, ҳудудий саноат ярмаркаларида фаол иштирок этиб келади. Ўтган йиллар мобайнида турли номинациялар бўйича ғолиб ва совриндорлар қаторидан ўрин олган корхонада табиий хомашёдан йилига 7 мингдан зиёд футбол, волейбол, баскетбол ва футзал тўплари тайёрланади. Халқаро сифат сертификатига эга корхона дунёга машҳур спорт компаниялари, савдо брендлари билан тажриба алмашишни йўлга қўйган. Жамият раҳбари Б.Тошпўлатовнинг айтишича, ҳозирда покистонлик тадбиркорлар билан ҳамкорликда спорт жиҳозлари ишлаб чиқариш бўйича қўшма бизнес-лойиҳа тайёрланмоқда. Бу лойиҳа янги иш ўринлари очиш, экспортбоп маҳсулотларни кўпайтириш имконини беради.