Sorry, this entry is only available in O´zbek. For the sake of viewer convenience, the content is shown below in the alternative language. You may click the link to switch the active language.
Рио-де-Жанейродаги «Маракана» стадионида бўлиб ўтган мусобақаларда 11 мингдан ортиқ спортчи иштирок этди. Олимпиадада спортнинг 28 та тури бўйича 306 та совринлар мажмуаси қўлга киритилди.
Мустақиллигимизнинг 25 йиллиги арафасида Ўзбекистон спортчилари кучли 25 таликка кирди. Тўртта олтин, иккита кумуш ва еттита бронза олган Ўзбекистон Рио-2016 Олимпиадасида 21-ўринни эгаллади. Бу Марказий Осиё давлатлари орасидаги энг яхши кўрсаткичдир.
Олтин медалларни боксчилар Ҳасанбой Дўстматов, Фазлиддин Ғоибназаров, Шаҳобиддин Зоиров ҳамда 105 килограммгача бўлган вазн тоифасидаги оғир атлетикачилар мусобақасида ўзбекистонлик спортчи Руслан Нуриддинов қўлга киритди. Ҳасанбой Дўсматов Олимпиада ўйинларида техник маҳорат кўрсатгани учун Вел Баркер кубогига ҳам сазовор бўлди.
Манба kun.uz