(O´zbek) Kitob – tafakkur manbai

Sorry, this entry is only available in O´zbek. For the sake of viewer convenience, the content is shown below in the alternative language. You may click the link to switch the active language.

     Наманган шаҳрида «Наманган китоб олами» МЧЖнинг яна бир китоб дўкони иш бошлади. Шу муносабат билан ташкил этилган тадбирда давлат ва жамоат ташкилотлари вакиллари, шоир ва ёзувчилар, ноширлар, ёшлар ва оммавий ахборот воситалари ходимлари иштирок этди. «Наманган китоб олами» МЧЖ хусусий тадбиркор Маъруфжон Мўминов томонидан 2016 йилда ташкил этилган. Тадбиркор 400 миллион сўмга яқин банк кредити кўмагида китоб савдоси ва маънавий-маърифий тадбирлар ўтказишга мўлжалланган тўрт қаватли замонавий мажмуа қурди.
     Кўркам бинонинг биринчи қаватидан мўъжаз ўқув зали ва енгил тамаддихона жой олган. Китоб савдосига мўлжалланган иккинчи қаватда ижтимоий-сиёсий, маънавий-маърифий, адабий-бадиий, илмий-оммабоп, болалар адабиёти, дарсликлар каби йигирмага яқин бўлим мингдан ортиқ номдаги китоблар билан тўлдирилди. Мажмуада ёш ота-оналар учун ҳам қулайликлар яратилган, улар кичкинтойларини ўйинчоқлар билан тўлдирилган жойда қолдириб, хотиржам китоблар билан танишиши мумкин. Мажмуанинг учинчи ва тўртинчи қаватларида хорижий тилларни ўқитиш маркази, кичик босмахона фаолиятини йўлга қўйиш режалаштирилган. Наманган шаҳрининг А.Навоий номли марказий кўчасида очилган янги китоб дўкони тадбиркорнинг навбатдаги истиқболли лойиҳаларидан.

DO'STLARINGIZGA TAVSIYA ETING

  • Make an Order

    Make an Order
  • AFFICHE

  • Advertising

  • JURNAL SONLARI ARXIVI

  • Contacts

    32, Matbuotchilar Street, Tashkent 100000 Uzbekistan

  • Subscribe To News

    (Русский) Чтобы подписаться на наши новости, впишите свой e-mail
  • Any reproduction or use of excerpts from publications can be made only with the written consent of the publisher; when reprinting materials, a link to the source is required.