Sorry, this entry is only available in O´zbek. For the sake of viewer convenience, the content is shown below in the alternative language. You may click the link to switch the active language.
Вилоят ҳокимлиги ташаббуси билан Фарғона вилоятида Қуролли кучлар резервига бўшатилган фуқаролар бандлигини таъминлашга қаратилган меҳнат ярмаркаси бўлиб ўтди.
Фарғона политехника институтида ташкил этилган мазкур ярмарка ишида ҳудуддаги 124 та корхона ва ташкилот бўш иш ўринлари билан қатнашди. Фарғона ҳамда Марғилон шаҳарлари, Тошлоқ ва Фарғона туманларида яшовчи, муддатли ҳарбий хизматни ўтаган 450 нафар фуқаронинг иштироки таъминланган ярмаркадан 76 нафар ёш ишга жойлашиш учун йўлланмани қўлга киритди.