Sorry, this entry is only available in O´zbek. For the sake of viewer convenience, the content is shown below in the alternative language. You may click the link to switch the active language.
2019 йил 9 апрель куни И.Каримов номидаги пойтахт аэропортига “Ўзбекистон ҳаво йўллари”нинг навбатдаги, иккинчи, янги ва иқтисодий жиҳатдан самарадорлиги юқори бўлган Аirbus А320nео ҳаво лайнери қўнди.
Мазкур лайнер биринчи А320nео cингари ўзининг ёқилғи тежамкорлигини таъминловчи CFM International компаниясининг LEAP-1А двигателлари ва аэродинамик хусусиятларини янада яхшилаш имконини берувчи қанот конструкциясидаги замонавий ишланмалари, шу билан бирга симсиз Интернет тармоғига уланиш ускуналари билан жиҳозланганлиги туфайли аввалги ҳаво лайнерлардан фарқланади.
Шунингдек, у икки классли компоновкада ишланган бўлиб, 150 йўловчини (бизнесда – 12та, эконом классда – 138та) ташишга мўлжалланган. Самолёт салонининг замонавий дизайни парвоз давомида йўловчиларга максимал қулайлик яратади. Қулай ва кенг ўриндиқлар, ҳар бир йўловчи учун мўлжалланган индивидуал кўнгилочар дастурли мониторлар, самолёт саҳнида ҳавони софлигини сақлаш ва тўғри тақсимланишини таъминловчи мукаммаллаштирилган кондиционер тизими “Ўзбекистон ҳаво йўллари” йўловчиларига парвоздан ёқимли ва ўзгача завқ бағишлайди.
Интернетга уланиш имкони йўловчиларга манзилга етишда вақт ўтишини сезмасликка ёрдам беради. Авиакомпания тўртта Интернет-уланиш пакетини тақдим этади: LITE (20 Мб) – тезкор мессенджеррларни ишлатиш учун, MEDIUM (50 Мб) – ижтимоий тармоқларда мулоқот қилиш ёки янгиликлар сайтларига кириш учун, STREAM (120 Мб) – онлине иш ёки интернетга чиқиш учун қулай интернет учун, BUSINESS (220 Мб) – мазкур хизматнинг имкониятларини максимал даражада ошириш учун. Интернет тариф режасининг энг кам нархи – 5.95$, энг юқори нархи – 52,95$.
Парвоздаги алоқа провайдери МАКнинг янги Аirbus А320nео ва ҳозирда фойдаланилаётган Boeing 787-8 Dreamliner самолётлари бортида Inflight Entertainmentand Connectivity (IFEC)нинг кўнгилочар дастурлари ва алоқа тизимини ўрнатган Panasonic Avionics Corporation компанияси ҳисобланади. Ушбу тизим йўловчиларга кўплаб фильмлар, мусиқа, видео ўйинлар, навигация тизими ва бошқаларни ўз ичига олган индевидуал HD сенсорли экранлардан фойдаланиб, вақтни мароқли ўтказиш имконини беради. Шунингдек, уларда бир қатор телеканалларни жонли эфирда томоша қилиш имконияти мавжуд.
Эслатиб ўтамиз, янги авиалайнерлар ривожланиш стратегияси ҳамда МАК авиапаркини модернизация қилиш ва янгилаш дастурига мувофиқ ҳарид қилинган. 11 март куни қабул қилинга биринчи Airbus А320nео самолёти авиакомпаниянинг халқаро қатновларида самарали фойдаланилмоқда. Яқин кунларда тўртинчи Boeing 787-8 Dreamliner ҳаво кемасини қабул қилиш кутилмоқда. У ҳам Интернет тармоғига уланиш ускуналари билан жиҳозланган.
МАК Ахборот хизмати
е-mail: uzairsmi@uzairways.com