Sorry, this entry is only available in Uzbek. For the sake of viewer convenience, the content is shown below in the alternative language. You may click the link to switch the active language.
«Кўргазма савдо маркази» мажмуасида банк технологиялари, ускуналари ва хизматларига оид «Bank Expo – 2016» IX миллий кўргазма ўз ишини бошлади.
Ўзбекистон Республикаси Марказий банки, Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг Бюджет ва иқтисодий ислоҳотлар, Ахборот ва коммуникация технологиялари масалалари қўмиталари, Ўзбекистон Банклари Ассоциацияси каби қатор ташкилотлар ҳамкорлигида уюштирилган кўргазмада юртимиздаги барча тижорат банклари, нобанк кредит ташкилотлари, етакчи суғурта ва лизинг компаниялари, ахборот технологиялари йўналишидаги компаниялар ўз маҳсулот ва хизматларини тақдим этишмоқда.