Sorry, this entry is only available in O´zbek. For the sake of viewer convenience, the content is shown below in the alternative language. You may click the link to switch the active language.
Навоийда ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасалари ўқувчи қизлари ўртасида «12 йиллик мажбурий таълим – менинг саодатим» шиори остида «Ораста қизлар давраси» кўрик-танловининг вилоят босқичи бўлиб ўтди.
«Соғлом она ва бола йили» давлат дастури ҳамда мамлакатимиз Биринчи Президенти Ислом Каримовнинг 2014 йил 6 февралдаги «Ўзбекистон Республикасида ёшларга оид давлат сиёсатини амалга оширишга қаратилган қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарори ижроси доирасида Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитаси, «Маҳалла» хайрия жамоат фонди, «Нуроний» жамғармаси, «Камолот» ёшлар ижтимоий ҳаракати ва бошқа ташкилотлар ҳамкорлигида ташкил этилган тадбирда ёш авлодни миллий қадриятларимизга ҳурмат руҳида тарбиялаш, уларнинг интилиш ва ташаббусларини қўллаб-қувватлашга қаратилаётган алоҳида эътибор юксак самаралар бераётгани таъкидланди.
Танлов маҳаллаларда қизларни миллий қадриятлар руҳида тарбиялаш, уларни турли ёт ғоялардан асраш, ораста ва пазандалик, соғлом турмуш тарзини тарғиб этишга қаратилгани билан аҳамиятлидир. Саккиз жамоа эрта турмуш ва яқин қариндошлар ўртасидаги никоҳнинг салбий оқибатлари, бола тарбиясида маҳалланинг ўрни, хонадонлар саришталигини сақлаш, ёшларнинг кийиниш ва тиббий маданиятини ошириш, интернет ва ёшлар каби долзарб масалалар бўйича билимини синовдан ўтказди.
Манба uza.uz