Давстатқўм хабарига кўра, жами саноат ишлаб чиқариш физик ҳажми ўсишининг асосий омили бўлиб, ишлаб чиқарадиган (қайта ишлаш) саноат – 9,4 фоизга, электр, газ, буғ билан таъминлаш ва ҳавони кондициялаш – 0,3 фоизга ва сув билан таъминлаш, канализация тизими, чиқиндиларни утилизация қилиш – 6,3 фоизга ўсиши ҳисобланади шунингдек, тоғ-кон саноати ва очиқ конларни ишлаш саноатида – 1,0 фоизга пасайиш кузатилди.
Тоғ-кон саноати ва очиқ конларни ишлаш корхоналари томонидан 2019 йилнинг январь-декабрь ойларида ишлаб чиқарилган маҳсулотлари ҳажми 43,1 трлн. сўмни ёки жами ишлаб чиқарилган саноат маҳсулотлари ҳажмининг 13,0 фоизни ташкил этди.
2019 йилнинг январь-декабрь ойларида ишлаб чиқарадиган саноат корхоналари томонидан ишлаб чиқарилган маҳсулотлар ҳажми 264,4 трлн. сўмни ёки жами саноат маҳсулотларининг 79,9 фоизини ташкил этди.
Электр, газ, буғ билан таъминлаш ва ҳавони кондициялаш корхоналари томонидан ишлаб чиқарилган маҳсулотлар ҳажми 23,1 трлн. сўмни (жами ишлаб чиқарилган саноат маҳсулотлари ҳажмининг 6,4 фоизни) ташкил этди.
Сув билан таъминлаш, канализация тизими, чиқиндиларни йиғиш ва утилизация қилиш корхоналари томонидан ишлаб чиқарилган маҳсулотлар ҳажми 2,3 трлн. сўмни (жами ишлаб чиқарилган саноат маҳсулотлари ҳажмининг 0,7 фоизни) ташкил этди.
Тайёр маҳсулотлар турларини кенгайтириш ва ишлаб чиқарилишини қўллаб-қувватлаш бўйича амалга ошириб келинаётган чора-тадбирлар натижасида истеъмол товарлар ишлаб чиқариш ҳажми 111,5 трлн. сўмни ташкил этди ва 2018 йилнинг мос даврига нисбатан 12,1 фоизга ўсишни таъминлади, жами саноатдаги улуши эса 33,7 фоизни ташкил этди.
Манба: Kun.uz