(O´zbek) Автомобиль йўллари бўйидаги иншоотларда ташқи рекламани жойлаштириш тартиби маълум қилинди

Sorry, this entry is only available in Uzbek. For the sake of viewer convenience, the content is shown below in the alternative language. You may click the link to switch the active language.

Умумий фойдаланишдаги автомобиль йўлларининг йўл бўйи минтақаларидаги ер участкалари ва иншоотларида ташқи реклама объектларини (конструкциялари) жойлаштириш, қуриш ва эксплуатация қилиш, ушбу участкалардаги объектларнинг жойлашувини келишиш ҳамда умумий фойдаланишдаги автомобиль йўлларидан фойдаланиш тартиблари тасдиқланади.

Вазирлар Маҳкамасининг муҳокама учун эълон қилинган қарори лойиҳасига кўра, умумий фойдаланишдаги автомобиль йўлларининг йўл бўйи минтақаларидаги ер участкалари ва иншоотларида ташқи реклама объектларини (конструкциялари) жойлаштирилиши устидан назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги ҳузуридаги Aвтомобиль йўллари қўмитаси томонидан амалга оширилади.

Реклама берувчилар (тарқатувчилар) билан Қўмита ўртасидаги алоқани амалга ошириш, ташқи реклама объектларини жойлаштириш учун Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари, давлат ва нодавлат ташкилотларининг таклифлари, шунингдек, юридик ва жисмоний шахсларнинг мурожаатлари асосида ташқи реклама объектларини (конструкциялари) қурилиши учун берилган ер участкалари ва иншоотларнинг турлари, асосий дизайн ечимлари ва реклама тузилмаларининг ўлчамлари, уларнинг жойлашиш хариталарини (схемалари) рўйхатини тузиш, улардан тўлов ҳақларини жамлаш ва белгиланган тартибда тақсимлаш, ташқи рекламани жойлаштириш тартибига риоя этилиши устидан мониторингни ташкил этиш Қўмита таркибидаги “Автойўлсервис” УК томонидан мазкур Тартиб асосида амалга оширилади.

Таклифлар ва мурожаатлар ер участкалари ва иншоотларда ташқи реклама объектларини (конструкциялари) жойлаштириш ҳуқуқини бермайди.

Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоят Автомобиль йўллари бош бошқармалари ўз ҳудудидаги ташқи реклама объектларини (конструкциялари) жойлаштириш учун бериладиган ер участкалари ва иншоотларини аниқлаш мақсадида хатловдан ўтказиш учун:

жойига чиққан ҳолда ва мутахассисларни жалб қилиб, махсус жиҳозлардан фойдаланган ҳолда объектларни (ер участкалари) визуал текширувдан ўтказади;

объектнинг жойлашув жойини аниқлайди (геолокация);

ташқи реклама объектларини (конструкциялари) ўрнатиладиган жой ва объектни фотосуратга олади;

объектнинг манзилини аниқлайди;

объектнинг умумий тавсифини ва бошқа зарур маълумотларни тузиб чиқади;

ташқи реклама объектларини (конструкциялари) муҳандислик тармоқлари ва бошқа коммуникацияларга уланиши юзасидан келишилиши лозим бўлган идора ва ташкилотларни хатлов варағида кўрсатиб, барча керакли ҳужжатларни илова қилган ҳолда хатлов натижалари юзасидан таклифларни “Автойўлсервис” УКга тақдим қилади.

“Автойўлсервис” УК томонидан шакллантирилган умумий фойдаланишдаги автомобиль йўлларининг йўл бўйи минтақаларидаги ер участкалари ва иншоотларида ташқи реклама объектларини (конструкциялари) жойлаштириш рўйхати Қўмитада тасдиқлангандан кейин ваколатли ташкилот ва идоралар билан келишиш жараёнини амалга ошириш мақсадида “Yerelektron” автоматлаштирилган ахборот тизимига тақдим қилади.

Мазкур тартиб асосида “Автойўлсервис” УК томонидан ташқи реклама жойининг паспортини олган юридик ва жисмоний шахс паспорт олган ҳудуддаги ер участкалари ва иншоотларида ташқи реклама объектларини (конструкциялари) жойлаштириши ва улардан фойдаланиши мумкин.

Ташқи реклама жойининг паспортини олмаган реклама берувчи (тарқатувчи)нинг ташқи реклама объектларини (конструкциялари) ер участкалари ва иншоотларида жойлаштирилишига йўл қўйилмайди.

Реклама берувчи (тарқатувчи) шартнома асосида ер участкалари ва иншоотларда ўз рекламасини жойлаштиришни истовчи, жумладан маҳаллий, хорижий корхоналар ва жисмоний шахсларнинг манфаатларини ифодалаши мумкин.

Ташқи рекламани жойлаштириш Ўзбекистон Республикасининг “Реклама тўғрисида”ги қонуни ва амалдаги меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатлари талабларига қатъий риоя қилган ҳолда амалга оширилади.

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимларининг қарорига асосан умумий фойдаланишдаги автомобиль йўлларининг йўл бўйи минтақаларидаги ер участкалари ва иншоотларида ижтимоий реклама жойлаштирилиши мумкин.

Ташқи реклама ва тижорат ахборотларини тарқатиш мақсадида ер участкалари ва иншоотларда, йўлнинг конструктив элементларида, шунингдек, жамоат транспортининг ҳаракатдан тўхташ жойларида, йўллардаги инфратузилманинг бошқа объектларида жойлаштирилган реклама лавҳалари, стендлар, осма транспарантлар ва турғун ҳудудий жойлаштиришнинг ўзга воситалари ва бошқа шу кабилар ташқи реклама воситаларининг объектлари ҳисобланади.

Умумий фойдаланишдаги aвтомобиль йўллaридa реклама конструкциясини жойлаштириш йўлнинг энг кам ажратилган ер майдони ва хавфсизлик минтақаси учун ажратилган ҳудуд доирасида қуйидаги ҳолларда қўлланилади:

I ва II тоифали автомобиль йўлларида – 50 метр;
III тоифали автомобиль йўлларида – 20 метр;
IV ва V тоифали автомобиль йўлларида – 15 метр.
Манба: Kun.uz

DO'STLARINGIZGA TAVSIYA ETING

  • Make an Order

    Make an Order
  • AFFICHE

  • Advertising

  • JURNAL SONLARI ARXIVI

  • Contacts

    32, Matbuotchilar Street, Tashkent 100000 Uzbekistan

  • Subscribe To News

    (Русский) Чтобы подписаться на наши новости, впишите свой e-mail
  • Any reproduction or use of excerpts from publications can be made only with the written consent of the publisher; when reprinting materials, a link to the source is required.