Ишлаб чиқаришни диверсификация қилиш ва рақобатбардошлигини ошириш, ташқи бозорда харидоргир маҳсулот ишлаб чиқарадиган янги қувватларни ташкил этишни рағбатлантиришга оид чора-тадбирлар натижасида жорий йил бошидан буён автобуслар, оқ цемент, мис қувурлар, гигиена буюмлари, суюқ ва газсимон аргон, лок-бўёқ маҳсулотлари, травертин ва сопол кошинлар, маиший газ, электр ва комбинацияланган плиталар, янги турдаги кабель-ўтказгич маҳсулотлари, автомобиль ўриндиқлари, автомобилларнинг штампаланган ва пайвандланган деталлари, пайвандлаш ускуналари, янги турлаги консерваланган мева-сабзавот маҳсулотлари ва бошқа қиймати 64 миллион доллардан зиёд 168 турдаги янги товарлар экспортга етказиб берилди, – деб хабар тарқатмоқда telegraf.uz сайти.