(O´zbek) «ENTER Engineering» компанияси Шўртан ГКМда ишлаб чиқариш қувватини фаол оширмоқда

Sorry, this entry is only available in O´zbek. For the sake of viewer convenience, the content is shown below in the alternative language. You may click the link to switch the active language.

«Ўзбекнефтегаз» таркибига кирувчи Шўртан газ-кимё мажмуаси 2001 йилда «Шўртан» газоконденсат кони ўрнида фойдаланишга топширилган. Ўшанда унинг қуввати хом-ашё гази – 4 млрд. м³ гача; истеъмолчилар учун табиий газ – 3,5 млрд. м³ гача; полиэтилен гранулалар – 125 минг тоннадан ортиқроқ; сиқилган газ – 110 минг тоннадан ортиқ; газ конденсати – 90 минг тоннадан ортиқ ва ранулирланган олтингугурт – 1 минг тоннадан ортиқ бўлган. 2006 йилдан бошлаб газ ўтказувчи тизимлар учун полиэтилен, қувурлар ва боғловчи деталлар ишлаб чиқариш йўлга қўйилди ва бу лойиҳанинг йиллик қуввати 2,5 минг тоннани ташкил қилди. Маҳсулотларнинг асосий харидорлари – Ўзбекистон, Россия, Қозоғистон, Украина, Туркия, Хитой, Польша, Италия ва бошқа қатор давлатлардир.

2017 йил февраль ойида Ўзбекистон Президенти Ш.М.Мирзиёевнинг Қашқадарё вилоятига ташрифи чоғида давлат раҳбари мамлакат келажагида заводнинг стратегик аҳамиятини ҳисобга олган ҳолда ҳукуматга махсус “Йўл харитаси” ишлаб чиқиш топшириғини берди. Бу “Йўл харитаси” лойиҳани молиялаштириш, янги ускуналар билан жиҳозлаш, объектни босқичма-босқич қуриш, корхона фаолияти учун зарур мутахассислар тайёрлаш каби муҳим жиҳатларни ҳисобга олган.

Лойиҳанинг мақсади полимер маҳсулотлар ишлаб чиқаришни диверсификация қилишни давом эттириш, Шўртан ГКМ техник иқтисодий кўрсаткичларини ошириш, экспорт потенциалини ошириш ва хом-ашё ҳамда материаллар импортини ўз маҳсулотларини қўллаш орқали камайтиришни кўзда тутади.

Махсус танлов якунларига кўра «Шўртан газ-кимё мажмуаси» «калитни топшириш» (ЕРС-контракт) услубида «ENTER Engineering Pte. Ltd.» компанияси билан шартнома имзолади. Бу шартнома доирасида лойиҳани ишлаб чиқиш учун Сеул, Гаага ва Тошкент каби шаҳарлардан «Ўзбекнефтегаз» АЖ, «Uzbekistan GTL» МЧЖ, «Huyndai Engineering&Construction», «McDermott» ва «ENTER Engineering» каби компанияларнинг 250 нафардан ортиқ юқори малакали мутахассислари жалб қилинди. Натижада Шўртан ГКМнинг кенгайтирилаётган лойиҳалари газ-кимё тизимининг энг замонавий, CB&I (АҚШ) ва Сhevron Philips (АҚШ) каби компанияларда қўлланган технологияларга асосланган бўлади.

Лойиҳада нефть-кимёвий мажмуа режалаштирилган бўлиб, унда хом-ашё сифатида табиий газ ҳамда GTL заводидан нафтани қайта ишлаш орқали йилига ўртача 400 минг тонна полимерлар ишлаб чиқарилиши мўлжалланган. Технологик ускуналар нафта крекингини (NCU) ўрнатиш, тўлиқ гидрирлаш ускунасини йўлга қўйиш (THU), юқори зичликдаги полиэтилен (HDPE) ишлаб чиқаришни ўзлаштириш, кўп миқдорда парафин сақловчи, GTL нафтадан олинувчи қимматбаҳо этилен ва пропилен ишлаб чиқариш учун ишлатилади.

Лойиҳани молиялаштириш «Ўзбекнефтегаз» АЖ ва Шўртан ГКМнинг ўз маблағлари, Хитой ва Россия Федерациясининг етакчи банкларидан жалб қилинган кредитлар ҳисобга амалга оширилади.

Айни пайтда «ENTER Engineering» компанияси томонидан полимерлар ишлаб чиқариш мажмуасини ишга туширишга тайёргарлик бўйича ишлар жадал олиб борилмоқда. Жумладан Туркиянинг «IKSA» компанияси билан ҳамкорликда PLT тестлар (Point Load Tester) – майдондаги тупроқ ҳолатини ўрганиш ишлари, бу тупроқни DSM услуб – бетон қоришмаларга қисман алмаштириш усули билан зичлаштириш ишлари олиб борилмоқда.

Ер ишлари якунланмоқда (умумий ҳажм 2 млн. м³ ни ташкил қилади), карьердан қумларни ташиш охирлаб қолди, саноат зонасида қатор объектлар – офислар, тиббий марказ, таъмирлаш-механик устахона, қувурлар, металлоконструкциялар ва қимматбаҳо техникаларни сақлаш учун омборлар, ҳудудни ўраб олиш каби ишлар олиб борилмоқда.

Умуман лойиҳага 900 киши жалб қилинган. Уларнинг 150 нафари лойиҳа жамоаси вакиллари, 140 нафар қурилиш-монтаж ишчилари, 200 нафардан ортиқ ҳайдовчи ва механиклар, шунингдек «Huyndai Engineering&Construction» (Жанубий Корея) ва «GS» (Хитой) компанияларининг 216 ва 162 нфар ишчиларидир. Қурилиш авжига чиққан пайтда 5 минг нафардан ортиқ малакали қурувчилар муҳандислар ва бошқа турли туман касб эгалари ҳам жалб қилинадики, бу ўз навбатида Қашқадарё вилоятида қўшимча иш ўринлари яратилишига имкон беради.

Белгиланган вазифаларни бажариш учун 200 дан ортиқ техника қўлланилмоқда. Булар ер ишлари учун 50та, юк кўтаришга 4та, юк транспорти воситалари 129та, махсус техника 7та, 5та одам ташиш ва 7та енгил машиналардан иборат. Бундан ташқари иш жараёнида дизель электростанциялари ва ҳаво компрессорлари ҳам ишлатилмоқда.

Ўзбекистонда Шўртан ГКМнинг ишлаб чиқариш ҳажми оширилиши яна бир юқори технологик саноат тизими йўлга қўйилишидан далолат беради. Бу углеводородларни янада чуқурроқ қайта ишлаш ва маҳсулот ишлаб чиқаришни диверсификациялаш демакдир. Мазкур саноат ўз навбатида барқарор иқтисодий ўсиш, иш ўринлари ҳамда каз-кимё соҳасидаги мутахассисларнинг янги авлоди шаклланишига замин яратади.
Манба: Kun.uz

DO'STLARINGIZGA TAVSIYA ETING

  • Make an Order

    Make an Order
  • AFFICHE

  • Advertising

  • JURNAL SONLARI ARXIVI

  • Contacts

    32, Matbuotchilar Street, Tashkent 100000 Uzbekistan

  • Subscribe To News

    (Русский) Чтобы подписаться на наши новости, впишите свой e-mail
  • Any reproduction or use of excerpts from publications can be made only with the written consent of the publisher; when reprinting materials, a link to the source is required.