(O´zbek) Forbes Uzbekistan’га ким раҳбарлик қилиши маълум бўлди

Sorry, this entry is only available in Uzbek. For the sake of viewer convenience, the content is shown below in the alternative language. You may click the link to switch the active language.

Forbes.kz таҳририятининг раҳбари Анастасия Новикова дунёга машҳур нашрнинг Ўзбекистондаги версиясининг биринчи бош муҳаррири бўлади. 

Аввалроқ, қозоғистонлик тадбиркор, Forbes Kazakhstan ва Forbes Georgia нашрлари эгаси Арманжан Байтасов Forbes Uzbekistan нашрини очаётгани маълум бўлганди. Янги журнал таҳририяти Тошкентда жойлашади. Мутолаачиларга нашрнинг икки версияси – сайт ва журнал тақдим этилади. Журнал ҳозирча рус тилида чоп этилади, сайт эса ўзбек ва рус тилларида фаолият юритади. 2020 йил мартда журналнинг илк сонини чоп этиш режалаштирилган. 

Тадбиркорнинг таъкидлашича, Анастасия Новикова бирданига иккита таҳририятни – сайтни ва журнални бошқаради.

– Ўқувчиларимизни сифатли маҳсулот билан таъминлаш биз учун жуда муҳимдир. Биз доимо тақдим этилаётган маълумот даражасига эҳтиёткорлик билан ёндашамиз. Шунинг учун ҳозирда ҳам Ўзбекистон ичида, ҳам ушбу мамлакатдан ташқарида ўқувчилар учун қизиқ бўладиган мавзулар устида ўйлаяпмиз. Forbes каби журнални нашр этиш юқори малака ва катта тажрибани талаб қилади. Шунинг учун мен Forbes Uzbekistan’нинг биринчи бош муҳаррири Анастасия Новикова бўлишини эълон қилишдан мамнунман. Анастасия – Forbes Kazakhstan журнали электрон версиясини янги босқичга олиб чиққан шахс. Анастасия бирданига иккита таҳририятни: журнал ва веб-сайтни бошқаради. Бу биз учун янги чақириқ, – деди Арманжан Байтасов.

Маълумот учун: Анастасия Новикова турли йиллар давомида мамлакатнинг энг йирик телевизион каналлари, радио, босма ва онлайн нашрларда ишлаган. 2014 йилда Forbes Kazakhstan’га бош муҳаррир ўринбосари сифатида келган ва 2016 йилда унинг раҳбарига айланган.
Манба: Kun.uz

DO'STLARINGIZGA TAVSIYA ETING

  • Make an Order

    Make an Order
  • AFFICHE

  • Advertising

  • JURNAL SONLARI ARXIVI

  • Contacts

    32, Matbuotchilar Street, Tashkent 100000 Uzbekistan

  • Subscribe To News

    (Русский) Чтобы подписаться на наши новости, впишите свой e-mail
  • Any reproduction or use of excerpts from publications can be made only with the written consent of the publisher; when reprinting materials, a link to the source is required.