(O´zbek) Хитой компанияси Наманганда ип-калава ишлаб чиқариш бўйича йирик корхона қуради

Sorry, this entry is only available in O´zbek. For the sake of viewer convenience, the content is shown below in the alternative language. You may click the link to switch the active language.

Фото: Наманган вилояти ҳокимлиги

Хитой Халқ Республикасининг “HengBang Textile” компанияси Наманганда ип-калава ишлаб чиқариш бўйича йирик ноёб ишлаб чиқариш корхонаси қуради. 

Вилоят ҳокимлиги матбуот хизмати хабарига кўра, лойиҳа қиймати 30 миллион АҚШ доллари бўлган ушбу корхонада республикадаги текстил корхоналарининг тикувчилик қийқимларидан ип-калава ишлаб чиқарилади.

16 ноябрь Наманган вилояти ҳокимлигида “HengBang Textile Central Asia” компанияси билан ушбу лойиҳани амалга ошириш юзасидан инвестицион келишув имзоланди.

Хитой инвестицияларини жалб этиш ҳисобига барпо этиладиган ушбу корхона учун “Наманган” эркин иқтисодий зонаси ҳудудидан 17,78 гектар ер майдони ажратилди. 2023 йилда тўла ишга тушиши режалаштирилаётган корхонанинг биринчи қисми 2020 йилнинг август ойида дастлабки маҳсулотни беришга бошлайди. 

Янги корхонада 300дан зиёд иш ўрни яратилади. Ишлаб чиқариладиган маҳсулотлар тўлалигича экспортга йўналтирилади.
Манба: Kun.uz

DO'STLARINGIZGA TAVSIYA ETING

  • Make an Order

    Make an Order
  • AFFICHE

  • Advertising

  • JURNAL SONLARI ARXIVI

  • Contacts

    32, Matbuotchilar Street, Tashkent 100000 Uzbekistan

  • Subscribe To News

    (Русский) Чтобы подписаться на наши новости, впишите свой e-mail
  • Any reproduction or use of excerpts from publications can be made only with the written consent of the publisher; when reprinting materials, a link to the source is required.