Сирдарё вилоятида ишлаб чиқариш субъектлари сони ва улар томонидан тайёрланаётган маҳсулотлар тури тобора кўпаймоқда.
Айни пайтда 17 та йирик ва 1021 та кичик корхона ҳамда юзлаб кўп тармоқли фермер хўжаликларида қайта ишлаш саноати ривожланишга алоҳида эътибор берилмоқда. Бу жиҳат Гулистон шаҳрида ўтказилган ҳудудий саноат ярмаркаси ва кооперация биржасида импорт ўрнини босувчи енгил саноат, фармацевтика, мебелсозлик, озиқ-овқат, қурилиш маҳсулотлари намойиш этилганида тўлиқ ўз аксини топди.
Икки кун давом этган мазкур тадбирда ишлаб чиқарувчилар ва буюртмачилар ўртасида умумий қиймати 16 миллиард сўмлик ҳамкорлик келишувларига эришилди.
www. хs.uz