(O´zbek) Hunarmandlik rivojlanmoqda

Sorry, this entry is only available in Uzbek. For the sake of viewer convenience, the content is shown below in the alternative language. You may click the link to switch the active language.

     Президентимиз раҳнамолигида кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни ривожлантириш, соҳа вакилларининг фаолиятини қўллаб-қувватлашга қаратилаётган алоҳида эътибор самарасида ҳунармандлар сафи ҳам тобора кенгаймоқда.

     Касби туманининг Касби қишлоғида ўттиздан зиёд киши ҳунармандлик билан шуғулланади. Шу қишлоқда яшовчи Ўктам Аминов асли кулол. У тайёрлаган хум, кўза, тумча, гуппи (куви), сут товоқ, тўй товоқ каби йигирмадан ортиқ кулолчилик буюмлари ички бозорда харидоргир. Кўплаб халқаро кўргазмаларда қатнашиб, катта тажриба тўплаган Ўктам аканинг буюмларини хорижий давлатларда ҳам яхши билишади.

     – Кулоллик маҳсулотларини ҳар қандай тупроқдан ясаб бўлмайди, – дейди Ў.Аминов. – Лалми ердан олинган қизил тупроқ энг қимматли хомашё ҳисобланади. Шундай тупроқдан тайёрланадиган буюм дид билан ишланса, мос ранг берилса чиройли, сифатли ва мустаҳкам бўлади.

     Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2013 йил 1 ноябрдаги “2013-2015 йиллар даврида Қашқадарё вилоятида туризм соҳасини ривожлантириш дастури тўғрисида”ги қарори вилоятда ушбу соҳани янада ривожлантиришга хизмат қилмоқда.

     Мазкур ҳужжат асосида тасдиқланган дастурга мувофиқ, Шаҳрисабздаги Коба карвонсаройида ҳунармандлар маркази ташкил этилмоқда, Оқсарой, Дор ут-Тиловат ва Дор ус-Саодат мажмуаларини боғлаб турувчи хиёбонда қўл иши миллий маркази, сувенир буюмлар, ҳунармандлар дўконлари қурилмоқда. Чироқчида табиий жундан гилам тайёрлашни намойиш этиш учун шароитлар яратилаётир. Қарши ва Шаҳрисабзда каштачилик касаначилик асосида ривожлантирилмоқда.

     Бу каби ишлар Қашқадарёда туризм индустрияси, миллий ҳунармандлик ривожини янги босқичга кўтариш, ҳудудларни янада обод масканларга айлантириш, кўплаб янги иш ўринлари ташкил этишга хизмат қилмоқда.

 

Ў.БАРОТОВ,

ЎзА мухбири

DO'STLARINGIZGA TAVSIYA ETING

  • Make an Order

    Make an Order
  • AFFICHE

  • Advertising

  • JURNAL SONLARI ARXIVI

  • Contacts

    32, Matbuotchilar Street, Tashkent 100000 Uzbekistan

  • Subscribe To News

    (Русский) Чтобы подписаться на наши новости, впишите свой e-mail
  • Any reproduction or use of excerpts from publications can be made only with the written consent of the publisher; when reprinting materials, a link to the source is required.