(O´zbek) Istiqbolli loyihalar qo‘llab–quvvatlanmoqda

Sorry, this entry is only available in Uzbek. For the sake of viewer convenience, the content is shown below in the alternative language. You may click the link to switch the active language.

     Ўзбекистон Савдо-саноат палатасининг 2015 йил 1-ярим йиллик якунлари бағишланган матбуот-анжумани ташкил этилди.
 
     Мазкур тадбир доирасида ССПнинг барча бошқарма ва бўлим бошлиқлари томонидан тайёрланган «Тадбиркорлик субъектларининг ташқи иқтисодий фаолиятини йўлга қўйишда Ўзбекистон Савдо-саноат палатасининг», «Тадбиркорларни ҳуққуқий қўллаб-қувватлашда палатанинг аҳамияти», «ССП ҳудудий бошқармалар ҳамда туман туман тузилмаларида 2015 йил 1-ярим йилликда амалга оширилган ишлар ва тадбиркорлик субъектларига кўрсатилган хизматлар», «Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси ҳамда ҳамкор халқаро ташкилотлар ўртасида амалга оширилаётган лойиҳалар хусусида» ҳамда «Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси хизматлари ва тарғибот ишлари» номли маъруза ва тақдимотларни йиғилганлар эътиборига ҳавола этилди.
     -Қайд этиш лозимки, 2015 йилда палата томонидан, мамлакатда кичик кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни ривожлантиришга қаратилган устувор вазифаларни амалга ошириш бўйича кенг кўламли ишлар қилинди, – дейди раис ўринбосари Анвар Икромов. – Хусусан, ишбилармонлик муҳитини тубдан яхшилаш, шунингдек, экспортга кўмаклашиш, инвестиция жалб этиш ва саноат корхоналарини модернизация қилиш каби асосий вазифалар устида фаолият олиб бориш мақсадида палата хориж капитали иштирок этган қурилиш молларини ишлаб чиқариш ҳисобига еттита, текстиль маҳсулотларига ўн битта, қишлоқ хўжалиги маҳсулотларига битта, озиқ-овқат маҳсулотларига учта ва яна бошқа бир нечта, умумий ҳисобда 34 та қўшма корхонани ташкил этишда амалий ёрдам кўрсатишга эришди. Мана шу каби ишлар натижасида тадбиркорликка кенг эркинлик бериш ва уларни ҳуқуқий ҳимоясини таъминлаш ва кичик бизнес ҳамда хусусий тадбиркорликнинг ролини оширишга эришилмоқда.
     Йиғилишда эътироф этилганидек, маҳаллийлаштириш дастурини амалга ошириш борасидагидаги ишларда ҳам палата ташаббус кўрсатишга ҳаракат қилмоқда. Хусусан, ташқи бозорга чиқишда алоҳида ўрин тутаётган турли хилдаги саноат кўргазмаларида мамлакатимиз тадбиркорларини иштирокини таъминлаб, натижада хорижлик ишбилармонлар учрашувлар ўтказилиб, истиқболда амалга ошириладиган ишлар ва ҳамкорликдаги лойиҳалар ўрганилмоқда, бу борадаги тажрибалар ҳамда фикрлар алмашилмоқда. 
           Раис ўринбосари Назира Дадахонованинг айтишича, Германия, Туркия, Польша, Италия, Ҳиндистон, Корея, Бирлашган Араб Амирликлари ва яна бошқа бир қатор республикаларда ўтказилган кўргазма ва ярмаркаларда 93 нафар ўзбек тадбиркорларининг иштироки ташкил қилинди. Кўргазма ва ярмаркалардаги иштирок якунларига кўра, 34 та битим имзоланди. Чунки, саноат кўргазмалари иқтисодиётнинг жадал ва барқарор ривожланиши, ишлаб чиқариш жараёнига янги самарали технологияларни жорий этиш, маҳаллий хомашё ва ишлаб чиқариш ресурсларидан кенг фойдаланиш ҳамда шу асосда замонавий рақобатбардош маҳсулот ишлаб чиқаришни кенгайтириш, валюта ресурсларидан тежамкорлик билан ва оқилона фойдаланиш, янги иш ўринларини ташкил қилиш, ички товар ва хизматлар бозорида барқарорликни мустаҳкамлаш имконини бераётир. Шу боис, саноат ярмаркаси ва кооперация биржасининг асосий вазифаси хўжалик юритувчи субъектларга ишлаб чиқаришни оптималлаштириш, ички тармоқ ва тармоқлараро кооперацияни мустаҳкамлаш ҳамда ривожлантиришга кўмаклашиш, мамлакатимизда ишлаб чиқарилаётган маҳсулотлар тўғрисида кенг хабардор қилиш, маҳаллий ишлаб чиқарувчиларга шерик топиш ва ўз маҳсулотларини етказиб бериш бўйича ўзаро шартномалар тузишга ёрдам беришдан иборат.  
     Қувонарли жиҳати шундаки, ҳозирги кунда 10дан хорижий мамлакатларда ССПнинг ваколатхоналари фаолият юритмоқда. Улар орқали хориж ишбилармон доира вакиллари Ўзбекистоннинг экспорт салоҳиятига катта қизиқиш билдирмоқда. Барча ваколатхона ва инвестицион уйларга инвестицион лойиҳалар, экспортга йўналтирилган маҳсулот, маҳсулотни маҳаллийлаштириш, “Навоий”, “Ангрен”, “Жиззах” да амалга оширилаётган лойиҳалар бўйича маълумотлар тақдим этилган. Мана шу сайъ-ҳаракатлар натижасида 2015 йил 1-ярим йиллигида 85 та давлат корхоналарига умумий қиймати 18,7 млн АҚШ АҚШ доллари қийматидаги маҳсулотларнинг экспортида катта ёрдам берилган.   
     Бундан ташқари, ташкилот томонидан тадбиркорлар ва ишбилармонлар, яъни ўрта синф вакиллари сафини кенгайтириш, уларнинг истиқболли лойиҳаларини қўллаб-қувватлаш, амалий фаолиятларни рағбатлантириш юзасидан олиб бораётган ишлари ҳам таҳсин лойиқ. Хусусан, 84 та корхонага 22,583 млн АҚШ доллари қийматидаги мини-технологиялар ва ускуналарни излаш ва сотиб олишда бевосита кўмак кўрсатилган.  
     Айниқса, палатанинг қонун ижодкорлиги соҳасидаги фаолиятига назар ташлайдиган бўлсак, ҳисобот даврида ССП томонидан 100 та норматив-ҳуқуқий актлар лойиҳалари кўриб чиқилиб, ҳуқуқий экспертиза ўтказилган. 
     Айни пайтда хусусий тадбиркорликни янада қўллаб-қувватлаш, айниқса, оилавий тадбиркорликка имконият ва имтиёзлар яратиш, жойларда янги мулкий муносабатларни ривожлантириш мамлакатимизни модернизация қилишда муҳим аҳамият касб этади. Иқтисодиётимизнинг реал сектори кўрсаткичларини ошириш, янги иш ўринларини ташкил этиш, тадбиркордан ўзига хос фаолликни ҳам талаб қилади. Айни жиҳатларга аҳамият қаратган ҳолда ташкилотимиз томонидан республика минтақаларидаги саноат корхоналари фаолияти ва ташрифлари графигини ўрганиш бўйича чек-лист ишлаб чиқилган. 14 та ҳудудий бошқармалар орасида ССП га ихтиёрий аъзоликка жалб этиш бўйича тушунтириш ишлари олиб борилмоқда. ССП аъзолари сонини ошириш мақсадида ССП томонидан «Халк сўзи», «Народное слово», «Правда Востока», «Биржа», «Пресстиж», «Частная собственность» газеталарида маълумотлар жойлаштирилиши ташкил этилган. ССПнинг ҳар бир ҳудудий бошқармаларида АММ ходимлари иштирокида аъзоликка жалб этиш ва ССП аъзолари ягона базасини юритиш бўйича ўқитиш дастури ташкил этилган. Шунингдек, ССП ҳудудий бошқармалари қошидаги вилоят, туман, шаҳар маъмурий марказларида 137 та Ахборот маслаҳат маркази (АММ) фаолият юритмоқда. Шулардан 60 таси замонавий жиҳозлар, техника ва алоқа воситалари (VPN, телефония, электрон ҳужжат алмашиш, «Norma» маълумотлар базаси, «CISCO») билан жиҳозланган. 
     Бугунги кунда АММ томонидан  18259 та хизмат, жумладан, таъсис ҳужжатларини тайёрлаш бўйича 3422 та, бухгалтер ҳисобини юритиш бўйича 766 та, бизнес режаларни тайёрлаш бўйича 1101 та, юридик кўмак бўйича 545 та, 11130 та консалтинг ва информацион, кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектларини суғурта қилишга оид 1295 та хизмат кўрсатилган.
     Кўриниб турибдики, бу каби ишлар орқали палата ходимлари жамиятимизда мулкдорлар қатлами вакиллари сонини кўпайтириш ва кичик бизнесни иқтисодиётимизнинг таянч бўғинига айлантириш мазкур йўналишдаги ислоҳотларни янги босқичга олиб чиқишга астойдил ҳаракат қилмоқда. Айниқса, республикамизда қулай инвестиция муҳитини такомиллаштиришга қаратилган ишларнинг натижаси тадбиркорлик соҳасини янада ривожланишидан далолат бериб турибди.

DO'STLARINGIZGA TAVSIYA ETING

  • Make an Order

    Make an Order
  • AFFICHE

  • Advertising

  • JURNAL SONLARI ARXIVI

  • Contacts

    32, Matbuotchilar Street, Tashkent 100000 Uzbekistan

  • Subscribe To News

    (Русский) Чтобы подписаться на наши новости, впишите свой e-mail
  • Any reproduction or use of excerpts from publications can be made only with the written consent of the publisher; when reprinting materials, a link to the source is required.