(O´zbek) Корея Эксимбанки Ўзбекистон тиббий муассасаларини 74 млн долларлик ускуналар билан жиҳозлайди

Sorry, this entry is only available in O´zbek. For the sake of viewer convenience, the content is shown below in the alternative language. You may click the link to switch the active language.

Фото: Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги матбуот хизмати

Жанубий Корея Эксимбанки Ўзбекистоннинг чекка ҳудудларидаги 150 дан ортиқ тиббий муассаса модернизациясида қатнашади. Бу ҳақда Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлигида Корея Эксимбанки молиявий операциялар бўйича директори Чанг Юн Су бошчилигидаги делегация билан учрашувда маълум қилинди.

Учрашув давомида томонлар икки мамлакат ишбилармон доираларининг икки томонлама ҳамкорликни ривожлантиришга қизиқиши юқори эканлиги, хусусан, Корея Республикаси президенти Мун Чжэ Иннинг Ўзбекистон Республикасига давлат ташрифи чоғида эришилган келишувлар муҳокама қилинди.

Учрашув якунлари бўйича бир қатор минтақавий тиббиёт муассасаларини умумий қиймати 74 миллион долларга тенг тиббий ускуналар билан жиҳозлаш лойиҳаси бўйича ҳамкорлик тўғрисида Баённома имзоланди.

Лойиҳанинг асосий мақсади, республика соғлиқни сақлаш тизимининг хизмат сифатини ошириш мақсадида, вилоятларда, асосан чекка ва қишлоқ жойлардаги 150 дан ортиқ тиббиёт муассасаларини, замонавий юқори технологик ускуналар, ёрдамчи тиббий материаллар ва воситалар билан таъминлаш орқали модернизация қилишдан иборат.

Учрашув якунида, эришилган келишувларни ҳаётга татбиқ этиш бўйича кейинги амалий ишлар ҳам муҳокама қилинган.
Манба: Kun.uz

DO'STLARINGIZGA TAVSIYA ETING

  • Make an Order

    Make an Order
  • AFFICHE

  • Advertising

  • JURNAL SONLARI ARXIVI

  • Contacts

    32, Matbuotchilar Street, Tashkent 100000 Uzbekistan

  • Subscribe To News

    (Русский) Чтобы подписаться на наши новости, впишите свой e-mail
  • Any reproduction or use of excerpts from publications can be made only with the written consent of the publisher; when reprinting materials, a link to the source is required.