Sorry, this entry is only available in O´zbek. For the sake of viewer convenience, the content is shown below in the alternative language. You may click the link to switch the active language.
Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқаруви қарори билан учта банкнинг номи ўзгарди. Бу ҳақда Марказий банк матбуот хизмати хабар берди, – дейди daryo.uz сайти.
Жумладан, «Трастбанк» хусусий акциядорлик биржа банкининг номи «Трастбанк» хусусий акциядорлик банкига, «Асака» давлат-акциядорлик тижорат банкининг номи «Асака» акциядорлик тижорат банкига, Ўзбекистон Республикаси давлат-тижорат Халқ банкининг номи Ўзбекистон Республикаси акциядорлик тижорат Халқ банкига ўзгарди.
Мақолада келтирилишича, номи ўзгарганлиги муносабати билан мазкур банкларга банк операцияларини амалга ошириш учун берилган лицензия ва чет эл валютасида операцияларни амалга ошириш ҳуқуқини берувчи Бош лицензия бланклари алмаштириб берилди.
Маълумот учун, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2015 йил 24 апрелдаги «Акциядорлик жамиятларида замонавий корпоратив бошқарув услубларини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Фармонининг 9-бандида 2015 йилнинг 1 июлидан акциядорлик ва бошқа хўжалик жамиятлари номларида уларнинг устав капиталида давлат улушидан қатъи назар, «давлат» сўзидан фойдаланишга йўл қўйилмаслиги белгилаб қўйилган, – дейилади мақолада.