Sorry, this entry is only available in Uzbek. For the sake of viewer convenience, the content is shown below in the alternative language. You may click the link to switch the active language.
Қирқ нафардан зиёд киши меҳнат қилаётган Нарпай туманидаги «Оқтошнон» хусусий ишлаб чиқариш корхонасида 2013-2014 йилларда хориждан замонавий технологиялар келтирилиб, сифатли нон ва қандолатчилик маҳсулотлари, ўн турга яқин нон ва нон маҳсулотлари тайёрланиб, харидорларга етказиб берилмоқда.
Эътиборлиси, янги ускуналарнинг барчаси юртимизда тадбиркорлар учун яратилган кенг имконият ва имтиёзлар натижасида лизинг компаниялари ёрдамида харид қилинган.
Корхона маҳсулотлари асосан Оқтош шаҳридаги ўнга яқин савдо шохобчалари орқали сотувга чиқарилади. Шунингдек, шартнома асосида тумандаги мактабгача таълим ва тиббиёт муассасалари, Каттақўрғон шаҳрига ҳам етказиб берилмоқда.
Манба zarnews.uz