(O´zbek) Manzilli dastur va loyihalar ijrosi – O‘zLiDeP deputatlari nazoratida

Sorry, this entry is only available in O´zbek. For the sake of viewer convenience, the content is shown below in the alternative language. You may click the link to switch the active language.

     O‘zLiDeP Сиёсий Кенгаши Ижроия қўмитасининг “2015 йилда мамлакат озиқ-овқат саноатида амалга ошириладиган манзилли дастурларнинг ижроси юзасидан  жойларда фаол жамоатчилик  ва партиявий назоратни таъминлаш тўғрисида”ги қарори ва бошқа ҳужжатларда ўртага қўйилган вазифалардан келиб чиқиб, халқ депутатлари маҳаллий кенгашларидаги партия депутатлик гуруҳлари фаоллик билан иш олиб бормоқдалар.
Бу борада халқ депутатлари Жиззах вилоятидаги маҳаллий кенгашларидаги O‘zLiDeP депутатлик гуруҳлари томонидан истиқболли лойиҳаларни ўз вақтида амалга ошириш, мавжуд муаммоларни жойида ҳал этиш, улар юзасидан тегишли ташкилотларга депутатлик сўровлари, депутатлик гуруҳи эшитувларини ташкил қилиш, назорат-таҳлил фаолияти тўғри ва самарали йўлга қўйиилганлиги муҳим аҳамият касб этаётир.
     Маълумки, Жиззах вилоятида аҳолини сифатли озиқ-овқат маҳсулоти билан таъминлаш мақсадида жорий йилда умумий қиймати 20 млрд. 11 млн. сўмлик, жами 43 та озиқ-овқат соҳасидаги инвестиция лойиҳалар, 1110 та кўп тармоқли фермер хўжаликларини ташкил этиш режалаштирилиб, унга асосан 325 та қўшимча иш ўринлари яратиш кўзда тутилган. Мазкур лойиҳалар ва дастур ижросини таъминлашда маҳаллий кенгашларга сайланган депутатлар бириктирилиб, алоҳида жонбозлик кўрсатмоқда. Масалан, жорий йилнинг ўтган ўн ой давомида 630 та фермер хўжаликларида истиқболли лойиҳалар амалга оширилган бўлиб, мавжуд муаммолар ўрганиб чиқилди. Биргина октябрь ойи давомида бириктирилган маҳаллий кенгашларидаги депутатлик корпуси вакиллари томонидан муаммолар аниқланиб, 2 та депутатлик сўрови юборилди, 17 та учрашувлар ўтказилган, 1 та эшитувлар ташкил этилди. Буни депутатлар фаолиятининг амалий самарасини деярли барча туманларда кўришимиз мумкин. Мисол учун, Зарбдор туманидаги “Бекзоджон Камронмирзо” фермер хўжалигига чорвачиликни ривожлантириш лойиҳаси учун “Асакабанк”нинг туман филиали томонидан 200 млн. сўм кредит маблағи ажратилганлиги, бунинг натижада 5 нафар коллеж битирувчилари иш билан таъминланганлиги эътиборга моликдир.
     Шунингдек, “Абдусаломов Абдурауф” фермер хўжалигига икки гектар ер майдони ажратилишига ҳамда мазкур майдонда фермер хўжалигининг қарийб 11 млн. сўмлик маблағ ҳисобига мевазор боғ яратилишига яқиндан кўмаклашилди. Натижада 4 та янги иш ўрни яратилди.
     – Зафаробод туманида ҳам кўп тармоқли фермер хўжаликларини ривожлантириш борасида бир қатор хайрли ишлар амалга оширилмоқда, – дейди “Ғиёс Рахмон” фермер хужалиги раҳбари Рашид Ўсаров. – Биз ҳам бундан самарали фойдаланган ҳолда паррандачиликни ривожлантириш борасида қиймати 25 млн. сўмлик бизнес режа ишлаб чиқдик. Қолаверса, ўз маблағимизга қўшимча равишда “Агробанк”нинг туман филиалидан 10 млн. сўмлик кредит маблағи олиб, мазкур лойиҳани амалга оширдик. Бунинг натижасида 5 нафар маҳалладошларимизни доимий иш билан таъминладик.
     O‘zLiDeP матбуот хизмати билдиришича, ҳудудларда озиқ-овқат саноати соҳасида белгиланган лойиҳалар ижросини таъминлашда халқ депутатлари маҳаллий кенгашларидаги O‘zLiDeP депутатлик гуруҳларининг таъсирчан роли яққол кўзга ташланаётганлиги бозорларимизнинг арзон ва сифатли маҳсулотлар билан тўлдиришда, қишлоқларимиз обод ва кўркам, аҳоли турмуш даражаси янада фаровон бўлишида хизмат қилади.
 
Мазкур мақола  12news.uz  сайтидан олинган ҳолда тақдим қилинмоқда 

DO'STLARINGIZGA TAVSIYA ETING

  • Make an Order

    Make an Order
  • AFFICHE

  • Advertising

  • JURNAL SONLARI ARXIVI

  • Contacts

    32, Matbuotchilar Street, Tashkent 100000 Uzbekistan

  • Subscribe To News

    (Русский) Чтобы подписаться на наши новости, впишите свой e-mail
  • Any reproduction or use of excerpts from publications can be made only with the written consent of the publisher; when reprinting materials, a link to the source is required.