(O´zbek) «Maqsadim – eng nozik did egasini ham lol qoldirish»

Sorry, this entry is only available in Uzbek. For the sake of viewer convenience, the content is shown below in the alternative language. You may click the link to switch the active language.

     Мутахассисларнинг фикрича, кумуш моддаси тиббиётда асабни тинчлантириш, организмдаги заҳарни ҳайдаш хусусиятига эга. Бундан ташқари, кумуш қадимдан омад келтирувчи металл сифатида қадрланган. Ундан ишланган тақинчоқлар қон босимини меъёрда сақлаш хусусиятига эга. Кумуш солинган сув умрни узайтириш билан бирга кўриш қобилиятини ҳам бир неча баробар ошириши мутахассислар томонидан аниқланган, – дейилади qashqadaryogz.uz сайтида.
 
 
     Мазкур мақолада таъкидланишича, айни шу хусусиятларни инобатга олган ёш ҳунарманд Мурод Эгамбердиев кумушдан ишлаган 100 дан ортиқ тақинчоқлари нафақат инсон гўзаллиги, балки соғлигига ҳам ижобий таъсир  кўрсатишини истайди. Шу сабабли барча буюмларни кумушдан ясайди.
     – Кумуш билан ишлашда эҳтиёт бўлиш лозим, – дейди ёш ҳунарманд.- Чунки у жуда мўрт бўлади. Бундан ташқари, кумушнинг рангига мос келадиган  тошларни танлаш ҳунарманддан нозик дидни талаб қилади. Нозик дид  эса заргарлик тарихига оид ўнлаб китобларни варақлаш, уста-ҳунармандлар ишини доимий  кузатиш орқали шаклланади.
     Ёш ҳунарманд ўз соҳасида кўплаб ютуқларни қўлга киритган. Жумладан, “Юрт келажаги-2015” республика иқтидорли ёшлар танловининг ғолиби. “Ватаним тараққиётига менинг ҳиссам”, “Ташаббус”, “Юксак маънавиятли авлод”, “Биз – буюк юрт фарзандларимиз”, “Устоз-шогирд анъаналарида ранглар жилоси” каби кўрик-танловларнинг фаол қатнашчиси.
     – Мақсадим – энг нозик дид эгасини ҳам лол қолдирадиган ҳунармандчилик намуналарини яратиш, замонавийлик ва миллийлик хусусиятлари акс этган нақш турларини кумушда акс эттириш,  – дейди Мурод. – Шунингдек,  ҳунар сирларидан қизиқувчиларни баҳраманд этиш мақсадида устахона фаолиятини йўлга қўйдим. Ҳозирда 11 нафар ишчи мазкур устахонада меҳнат қилаяпти. Аҳамиятлиси, улардан 8 нафари – коллеж битирувчиси. Аслида тенгдошлар билан ишлашнинг завқи бўлакча. Қизиқарли таклифлар, турли ғоялар ишимиз ривожи учун хизмат қилмоқда.
     Қарши давлат университетининг педагогика факультети тасвирий санъат ва муҳандислик графикаси йўналишида таҳсил олаётган Мурод Эгамбердиевнинг галдаги мақсади – кўргазмалар залини очиш.
     – Кумушнинг бор жозибасини очиқ табиат қўйнида ёки кўргазмалар залида ҳис қилиш, кўриш мумкин, – дейди ёш ҳунарманд. – Яқинда Тошкент шаҳрида ўтказилган “Мустақил юрт ҳунармандлари” кўрик-танловида иштирок этиб, шунга амин бўлдимки, бу нафақат заргар учун, балки кузатувчилар учун ҳам аҳамиятли экан. Биласизми,  тўғри йўналган чироқ нурида кичик     нақшлар ҳам жозибали тус олади. Шу сабабли кўргазмалар зали қурмоқчиман. Бунинг учун банкдан кредит олиш ниятим бор.
     Агар ҳунарманднинг нияти амалга ошса, яна ўн нафар кишини иш билан таъминлаши мумкин ва бу ташаббус вилоятимизда туризм соҳасини ривожлантиришга ҳам муносиб улуш бўлиб қўшилиши тайин, – дейди ушбу мақоланинг муаллифи.

DO'STLARINGIZGA TAVSIYA ETING

  • Make an Order

    Make an Order
  • AFFICHE

  • Advertising

  • JURNAL SONLARI ARXIVI

  • Contacts

    32, Matbuotchilar Street, Tashkent 100000 Uzbekistan

  • Subscribe To News

    (Русский) Чтобы подписаться на наши новости, впишите свой e-mail
  • Any reproduction or use of excerpts from publications can be made only with the written consent of the publisher; when reprinting materials, a link to the source is required.