(O´zbek) «Меҳр-шафқат ва саломатлик» фондига бир кунда 5 млрд сўмдан ортиқ маблағ йиғилди

Sorry, this entry is only available in O´zbek. For the sake of viewer convenience, the content is shown below in the alternative language. You may click the link to switch the active language.

Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги «Меҳр-шафқат ва саломатлик» фондига бир кунда 5 миллиард сўмдан ортиқ маблағ келиб тушди.

Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги коронвирусга қарши курашиш штаби аъзоси Дониёр Алимов маълум қилди, деб хабар бермоқда Kun.uz мухбири.

«Аввало шуни айтиш керакки, ушбу фонд олдиндан мавжуд бўлиб, меҳр ва шафқатга, эътиборга муҳтож одамларга, беморларга ёрдам бериб келаётган эди. Шу йўл орқали кўплаб ёрдамга муҳтож беморларнинг соғайишига, уларни яна ҳаётга қайтишига ҳисса қўшилди.

Бутун дунёда ва мамлакатимизда коронавирус инфекцияси тарқалишига қарши ва ушбу касалликка чалинганларни даволаш ишлари давом этаётган шу кунларда қатор саҳоватпеша фуқароларимиз, тадбиркорларимиз, давлат ва нодавлат ташкилотлари юртимизда бошланган ана шундай хайрли ишларни қўллаб-қувватлаб, бу эзгу ишда ўз ҳиссаларини қўшмоқда.

Шуниси эътиборлики, бир кунда ушбу фонд ҳисоб рақамига 5 миллиарддан ошиқ маблағ келиб тушди. Бу рақамнинг ўзи халқимизнинг бағри кенглигини, энг синовли пайтларда бирига суянч, таянч эканлигини кўрсатиб бермоқда», – деди Дониёр Алимов 24 март кунги брифингда.

DO'STLARINGIZGA TAVSIYA ETING

  • Make an Order

    Make an Order
  • AFFICHE

  • Advertising

  • JURNAL SONLARI ARXIVI

  • Contacts

    32, Matbuotchilar Street, Tashkent 100000 Uzbekistan

  • Subscribe To News

    (Русский) Чтобы подписаться на наши новости, впишите свой e-mail
  • Any reproduction or use of excerpts from publications can be made only with the written consent of the publisher; when reprinting materials, a link to the source is required.