(O´zbek) Миллиардер Фаттоҳ Шодиев фонди Ўзбекистонга коронавирусга қарши курашда ёрдам беради

Sorry, this entry is only available in Uzbek. For the sake of viewer convenience, the content is shown below in the alternative language. You may click the link to switch the active language.

Халқаро Шодиев фонди (ICF) Ўзбекистондаги муҳтож аҳоли қатламларини қўллаб-қувватлаш бўйича кенг кўламли хайрия дастурини амалга ошириш орқали ҳукуматнинг коронавирус тарқалишининг олдини олиш бўйича чора-тадбирларини қўллаб-қувватламоқда.

“Адлия вазирлиги билан ҳамкорликда амалга оширилаётган қўллаб-қувватлаш дастурининг биринчи босқичи мамлакат бўйлаб барча кекса ёшдагилар ва кам таъминланган оилаларни озиқ-овқат маҳсулотлари ва дезинфекция воситалари билан таъминлашни ўз ичига олади”, деб ёзади ЎзА.

Хабар қилинишича, Халқаро Шодиев фондининг Ўзбекистондаги ваколатхонаси мамлакат ҳукумати ва Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотининг вирусли инфекция пандемияси шароитида зарур қоидаларга амал қилиш бўйича тавсияларини бажаришга оид даъватига қўшилади. 

Инсонпарварлик ёрдами жамланмаси ичига ўзбек тилидаги тавсиялар ҳам жойлаштирилади.

ICF — Халқаро Шодиев фонди Ўзбекистондаги муҳтож аҳоли қатламларини қўллаб-қувватлаш бўйича кенг кўламли хайрия дастурини амалга ошириш орқали ҳукуматнинг коронавирус тарқалишининг олдини олиш бўйича чора-тадбирларини қўллаб-қувватламоқда.

Фонд 1996 йилда Шарқий Европа, Марказий ва Жануби-Шарқий Осиёда илмий, ижодий ва маданий салоҳиятни қўллаб-қувватлаш ҳамда ривожлантириш мақсадида ташкил этилган.

2017 йил сентябрда Адлия вазирлиги томонидан Халқаро Шодиев фондининг Ўзбекистондаги ваколатхонаси рўйхатга олинган.
Манба: Kun.uz

DO'STLARINGIZGA TAVSIYA ETING

  • Make an Order

    Make an Order
  • AFFICHE

  • Advertising

  • JURNAL SONLARI ARXIVI

  • Contacts

    32, Matbuotchilar Street, Tashkent 100000 Uzbekistan

  • Subscribe To News

    (Русский) Чтобы подписаться на наши новости, впишите свой e-mail
  • Any reproduction or use of excerpts from publications can be made only with the written consent of the publisher; when reprinting materials, a link to the source is required.