(O´zbek) Мирзиёев Хоразмни ривожлантиришнинг муҳим йўналишларини кўрсатиб ўтди

Sorry, this entry is only available in O´zbek. For the sake of viewer convenience, the content is shown below in the alternative language. You may click the link to switch the active language.

Давлат раҳбари миллий санъатни тараннум этиш, хорижликларни жалб қилиш мақсадида Хоразмда лазги бўйича халқаро фестиваль ўтказишни таклиф этди

Урганч шаҳрида бўлиб ўтаётган йиғилишда президент Шавкат Мирзиёев Хоразм вилоятини ривожлантиришнинг муҳим йўналишларини кўрсатиб ўтди. Бу ҳақда давлат раҳбари матбуот хизмати хабар бермоқда.

Қайд этилишича, яқин уч йилда умумий қиймати 24 триллион сўмлик 2 минг 736 та инвестиция лойиҳаси амалга оширилиб, 50 мингдан зиёд янги иш ўрни яратилиши режалаштирилган. 
 
Ҳазораспдаги автомобиль заводида “Дамас” ва “Лабо” микровэнлари ишлаб чиқаришнинг маҳаллийлаштириш даражасини 65 фоизга етказиш (ҳозир 27 ва 14 фоиз) бўйича янги лойиҳалар амалга оширилади. 

Вилоятда келгуси йилда пахтани қайта ишлаш даражасини 100 фоизга, ип-калавани уч йилда бугунги 35 фоиздан 70 фоизга етказиш бўйича янги лойиҳалар ишлаб чиқилади. 

Малайзиялик инвесторларнинг 250 миллион доллар сармояси ҳисобидан йилига 63 минг тонна каустик сода ва хлор ишлаб чиқарадиган кимё заводи қурилади. 

Сувдан унумли фойдаланиш, мева-сабзавотчилик кластерлари ташкил этиш, қовунчиликда “Хоразм нави” брендини яратиб, қовун етиштириш ва экспорт қилишни кўпайтириш бўйича вазифалар белгиланди.

Сайёҳлик салоҳиятини кенгайтириш мақсадида Шовот каналининг икки ёнида кичик туризм зонасини, Хивада “Хоразм хонлари шаҳарчаси”ни ташкил этиш бўйича топшириқ берилди.

Давлат раҳбари миллий санъатни тараннум этиш, хорижликларни жалб қилиш мақсадида Хоразмда лазги бўйича халқаро фестиваль ўтказишни таклиф этди. Бу ташаббусни хоразмликлар мамнуният билан қўллаб-қувватлади, дея якунланган хабар. 
Манба: Kun.uz

DO'STLARINGIZGA TAVSIYA ETING

  • Make an Order

    Make an Order
  • AFFICHE

  • Advertising

  • JURNAL SONLARI ARXIVI

  • Contacts

    32, Matbuotchilar Street, Tashkent 100000 Uzbekistan

  • Subscribe To News

    (Русский) Чтобы подписаться на наши новости, впишите свой e-mail
  • Any reproduction or use of excerpts from publications can be made only with the written consent of the publisher; when reprinting materials, a link to the source is required.