(O´zbek) Навоийдаги кремний заводи қайта тикланади

Sorry, this entry is only available in O´zbek. For the sake of viewer convenience, the content is shown below in the alternative language. You may click the link to switch the active language.

Фото: Инновацион ривожланиш вазирлиги

Инновацион ривожланиш вазири Иброҳим Абдураҳмонов Қозоғистон Республикасининг минерал хом ашёларни комплекс қайта ишлаш бўйича миллий маркази бош директори Абдурасул Жарменовни қабул қилди. 

А. Жарменов Навоий шаҳридаги ҳозирда фаолият кўрсатмаётган кремний заводини модернизация қилиб, инвестициялар жалб этиб, кремний ва унинг қоришмаларини инновацион технологияларни қўллаган ҳолда ишлаб чиқариш таклифини илгари сурди, дейилади вазирлик хабарида. 

Қайд этилишича, бугунда алюминий, кальций, углерод, титан, фосфор, хром каби элементларнинг нисбати кам бўлган, таркибида кремний моддаси юқори бўлган пўлатга эҳтиёж юқори. Темир ва кремнийдан ташкил топган ферро-қоришмани ишлаб чиқаришда кўмир чиқиндилари ёки гуруч кепагидан олинган соф углеродли тикловчи моддадан фойдаланилади. Бу инновацион технологияни тижоратлаштириш ҳозирда тўхтаб қолган заводни ишлашига, қўшимча иш ўринлари ташкил этилишига, экспортбоп маҳсулот ишлаб чиқарилишига, шунингдек ишлаб чиқариш чиқиндиларидан оқилона ҳозирда фойдаланишга сабаб бўлиши кутилмоқда.

Музокаралар натижасида Инновацион ривожланиш вазирлиги мутасаддилари харажатлар, инвестиция миқдори ва аниқ прогнозлаштирилган фойда миқдори ва уни тақсимлаш тартиби кўрсатилган аниқ иш режасини тузиш бўйича ишларнинг натижаси мазкур лойиҳанинг истиқболини белгилашини қайд этдилар. Ўз навбатида, лойиҳа ЎзР ФА У.А. Арифов номидаги Ион-плазма ва лазер технологиялари институтининг олимларини жалб қилган ҳолда амалга оширилиши кўзда тутилган.
Манба: Kun.uz

DO'STLARINGIZGA TAVSIYA ETING

  • Make an Order

    Make an Order
  • AFFICHE

  • Advertising

  • JURNAL SONLARI ARXIVI

  • Contacts

    32, Matbuotchilar Street, Tashkent 100000 Uzbekistan

  • Subscribe To News

    (Русский) Чтобы подписаться на наши новости, впишите свой e-mail
  • Any reproduction or use of excerpts from publications can be made only with the written consent of the publisher; when reprinting materials, a link to the source is required.