Sorry, this entry is only available in Uzbek. For the sake of viewer convenience, the content is shown below in the alternative language. You may click the link to switch the active language.
Тошкент Фотосуратлар уйида Наврўз байрамига бағишланган анъанавий фотокўргазма ташкил этилди.
Қадимий урф-одат ва анъаналаримиз, халқимизга хос олижаноб фазилатларни ўзида мужассам этган Наврўз юртимиз шаҳар ва қишлоқларида, ҳар бир маҳалла ва хонадонда кўтаринки руҳда нишонланади. Бу айём ижодкорлар учун ҳам чексиз илҳом манбаидир.
Фотокўргазмадан кўзланган мақсад мамлакатимизда ёшлар маънавиятини юксалтириш, миллий анъана ва қадриятларимизнинг бардавомлигини сақлаш йўлида олиб борилаётган эзгу ишлар мазмун-моҳиятини фотография санъати орқали тарғиб этиш, томошабинларни фотоижодкорларнинг Наврўз байрамига бағишланган ишлари билан яқиндан таништиришдан иборат.
Кўргазмадан А.Жумаев, Р.Шарипов, Р.Шагаев, В.Шлосберг, В.Соколов, Ҳ.Атоев, Ш.Шаропов каби таниқли фотоусталар, шунингдек, Л.Ахсанова, Г.Аванесян, Е.Тен каби ҳаваскорларнинг ижодий ишлари ўрин олган.
Суратларда Ватанимизнинг бетакрор табиати манзаралари, тинч-осойишта, фаровон ҳаётимиз, самимий, меҳнатсевар юртдошларимизнинг орзу-интилишлари фотографиянинг турли жанрларида ифода этилган.
Б.МЕЛИҚУЛОВА,
ЎзА мухбири