(O´zbek) «O‘zbekiston havo yo‘llari»ning taqdimotlari bo‘lib o‘tdi

Sorry, this entry is only available in O´zbek. For the sake of viewer convenience, the content is shown below in the alternative language. You may click the link to switch the active language.

     «Ўзбекистон ҳаво йўллари» Миллий авиакомпанияси Японияда бўлиб ўтган JATA Tourism EXPO Japan-2015 халқаро сайёҳлик кўргазмасида ўз хизматларини намойиш этди. Бу ҳақда UzDaily хабар бермоқда, – деб ёзмоқда daryo.uz сайти.
 
     Қайд этишларича,- дейилади ушбу хабарда, «Ўзбекистон ҳаво йўллари»нинг имкониятлари Ўзбекистон учун тақдим этилган ягона миллий стенд доирасида намойиш этилган бўлиб, стендда Ўзбекистоннинг етакчи сайёҳлик компаниялари ва агентликларининг хизматлари ҳам кўрсатиб ўтилганди.
     «Халқ амалий санъати буюмлари, сувенир маҳсулотлар билан безатилган Ўзбекистон стендига кўплаб меҳмонларнинг ташриф буюргани Японияда Ўзбекистонга бўлган қизиқиш ўсиб бораётганига ёрқин далилдир», — дейилади хабарда.
Кўргазма доирасида ташкил этилган сайёҳлик форумида, шунингдек, Ўзбекистоннинг Япониядаги элчихонасида бўлиб ўтган туризмни ривожлантириш бўйича семинарларда ҳам «Ўзбекистон ҳаво йўллари»нинг тақдимотлари бўлиб ўтди.
     «Ўзбекистон ҳаво йўллари» вакиллари салоҳиятли мижозлар ва чет эллик ҳамкорлар, Япония туристик компаниялари, хорижий реклама ва ахборот агентликлари билан ишчи учрашувлар ўтказди.
     UzDaily’нинг қайд этишича, – дейди daryo.uz сайти «Ўзбекистон ҳаво йўллари» Токиога бевосита рейсларни амалга ошираётган Марказий Осиёдаги ягона авиаташувчи ҳисобланади.

DO'STLARINGIZGA TAVSIYA ETING

  • Make an Order

    Make an Order
  • AFFICHE

  • Advertising

  • JURNAL SONLARI ARXIVI

  • Contacts

    32, Matbuotchilar Street, Tashkent 100000 Uzbekistan

  • Subscribe To News

    (Русский) Чтобы подписаться на наши новости, впишите свой e-mail
  • Any reproduction or use of excerpts from publications can be made only with the written consent of the publisher; when reprinting materials, a link to the source is required.