Sorry, this entry is only available in O´zbek. For the sake of viewer convenience, the content is shown below in the alternative language. You may click the link to switch the active language.
Самарқанд шаҳрида Ўзбекистон Республикаси Президенти соврини учун анъанавий тарзда ўтказиб келинаётган «Ташаббус-2016» кўрик-танловининг вилоят босқичида юқори натижаларга эришган, ишлаб чиқариш, хизмат кўрсатиш ва хўжалик юритишнинг бошқа соҳаларида ташаббус кўрсатаётган, мамлакатимиз иқтисодий салоҳиятини янада мустаҳкамлаш, импорт ўрнини босувчи ва экспортбоп маҳсулотлар ишлаб чиқаришга ихтисослашган, кўрик-танловнинг шаҳар ва туман босқичларида муваффақият қозонган 46 нафар тадбиркор, фермер ва ҳунарманд ўзаро беллашди.
Тадбиркорларнинг ўзига хос меҳнат кўргазмасига айланган мазкур кўрик-танлов уларнинг бир йиллик меҳнат фаолиятига берилган ўзига хос баҳо ҳамда бой тажрибаларини оммалаштириш майдони ролини ўтайди.
Кўргазмаларда маҳаллий хомашёдан ишлаб чиқарилган 320 турга яқин маҳсулот, 80 дан зиёд миллий ҳунармандчилик намуналари ва 70 турга яқин қишлоқ хўжалик маҳсулотлари намойиш этилди.
Манба zarnews.uz