(O´zbek) Ochiq eshiklar kuni bo‘lmoqda

Sorry, this entry is only available in Uzbek. For the sake of viewer convenience, the content is shown below in the alternative language. You may click the link to switch the active language.

     Шу кунларда Ўзбекистон бўйлаб ўрта махсус таълим муассасаларида Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлигининг ташаббуси билан «Шахсий бизнесни бошлаш учун очиқ эшиклар куни» уюштирилмоқда, деб хабар беради вазирлик матбуот хизмати таянган ҳолда daryo.uz сайти.
 
     Мақолада айтилишича, ўз бизнесини бошламоқчи бўлган касб-ҳунар коллежлари ва академик лицейлар битирувчиларини қўллаб-қувватлашга қаратилган мазкур тадбирга тижорат банклари, туман ҳокимиятлари, солиқ инспекциялари ва маҳалла қўмиталаридан вакиллар ҳам жалб қилинмоқда.
     Тадбиркорлик субъектларини рўйхатга олиш инспекцияси ходимлари ёшларга ўз бизнесларини рўйхатга олишда кўмак кўрсатаётган бўлса, солиқ инспекцияси ходимлари ёш тадбиркорларни солиққа оид қонун-қоидалар билан таништириш билан бир қаторда, айни вақтнинг ўзида уларга идентификация рақами (ИНН)ни тақдим қилмоқда. Солиқ ташкилотидан рўйхатдан ўтиб, кредит расмийлаштирилгандан кейин ёш тадбиркорларга Бандликка кўмаклашиш маркази ва Халқ банки ходимлари томонидан меҳнат дафтарчаси ва жамғариб бориладиган пенсия ҳисоб рақами (ИНПС) берилмоқда.
     Шундай қилиб, бир битирувчининг тадбиркорга айланиши ва керакли кредитга эга бўлиши учун бир соатдан ҳам кам вақт сарфланмоқда. Янада батафсилроқ сўз юритадиган бўлсак, битирувчи ўзига яхши таниш ва қадрдон бўлган таълим муассасасига паспорт, диплом ва албатта, пухта ўйланган бизнес ғояси билан келиб, қисқа фурсатда ўз бизнесини рўйхатдан ўтказиши, меҳнат дафтарчаси, солиқ тўловчи идентификация рақами (ИНН), жамғариб бориладиган пенсия жамғармаси ҳисоб рақами (ИНПС)га эга бўлиши ва энг муҳими, тижорат банкларидан атиги 3 дан 9 % гача бўлган уч йиллик кредитни ҳам қўлга киритиши мумкин, – дейди мақола муаллифлари.

DO'STLARINGIZGA TAVSIYA ETING

  • Make an Order

    Make an Order
  • AFFICHE

  • Advertising

  • JURNAL SONLARI ARXIVI

  • Contacts

    32, Matbuotchilar Street, Tashkent 100000 Uzbekistan

  • Subscribe To News

    (Русский) Чтобы подписаться на наши новости, впишите свой e-mail
  • Any reproduction or use of excerpts from publications can be made only with the written consent of the publisher; when reprinting materials, a link to the source is required.