(O´zbek) ОТБ Ўзбекистонга гидроэлектростанциялар қуриш учун кредит ажратади

Sorry, this entry is only available in O´zbek. For the sake of viewer convenience, the content is shown below in the alternative language. You may click the link to switch the active language.

Фото: Игорь Агеенко

Осиё Тараққиёт Банки (ОТБ) Ўзбекистон ҳукуматига энергетика балансини диверсификация қилиш имкониятини берадиган умумий қуввати 25 мегаватт бўлган гидроэлектростанциялар қуриш учун 60 миллион доллар миқдорида кредит ажратилишини маъқуллади.

“ГЭС қуришда ОТБнинг ҳамкорлиги Ўзбекистоннинг янада соф ва барқарор энергетик келажакни таъминлашига ёрдам беради”, деди ОТБнинг Марказий ва Ғарбий Осиёдаги энергия бўйича мутахассиси Сенг Дак Ким. 

Лойиҳа доирасида умумий қуввати 25 МВт бўлган учта гидроэлектростанция ва умумий қуввати 1 МВт бўлган учта мини / микро ГЭС қурилади. Мини/микро гидроэлектростанциялар сув ресурсларидан, жумладан тўғон ёки суғориш каналларидан олинадиган иккиламчи сувдан самарали фойдаланишни таъминлайди ҳамда қишлоқ ва олис туманларда муқобил электр энергияси манбаларига айланиши мумкин.  

Мамлакат гидроэнергетикасини 2030 йилга келиб 1600 МВтгача етказишга қаратилган 2,6 миллиард долларлик давлат инвестиция дастурининг амалга оширилишини назорат қилиш бўйича марказий идора бўлган “Ўзбекгидроэнерго” акциядорлик жамияти лойиҳани ижро этувчи агентлик ҳисобланади. киради. Шунингдек, ОТБ бутун лойиҳа давомида “Ўзбекгидроэнерго”нинг институционал салоҳияти ва корпоратив бошқарувини яхшилашга ёрдам беради.

Умумий қиймати 75,3 миллион долларни ташкил этадиган лойиҳа 2023 йил охирига қадар якунланиши кутилмоқда.
Манба: Kun.uz

DO'STLARINGIZGA TAVSIYA ETING

  • Make an Order

    Make an Order
  • AFFICHE

  • Advertising

  • JURNAL SONLARI ARXIVI

  • Contacts

    32, Matbuotchilar Street, Tashkent 100000 Uzbekistan

  • Subscribe To News

    (Русский) Чтобы подписаться на наши новости, впишите свой e-mail
  • Any reproduction or use of excerpts from publications can be made only with the written consent of the publisher; when reprinting materials, a link to the source is required.