(O´zbek) Oziq-ovqat xavfsizligi masalalari O‘zLiDePning doimiy e’tiborida

Sorry, this entry is only available in O´zbek. For the sake of viewer convenience, the content is shown below in the alternative language. You may click the link to switch the active language.

     Мамлакатимизда энг улуғ, энг азиз айём – Мустақиллик байрамига қизғин тайёргарлик кўрилаётган шу кунларда истиқлол йилларида Ўзбекистон босиб ўтган йўлини юртимиз ва жаҳон жамоатчилигига етказиш, биз кеча ким эдигу бугун ким бўлганимизни англашга қаратилган кенг миқёсли ишлар амалга оширилмоқда. Хусусан, O‘zLiDeP электорати, айниқса фермерлик ҳаракати вакиллари диққат-эътибори марказида бўлган мавзу, яъни озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш масалалари партиямиз фаолиятини муҳим йўналишларидан саналади, – деб ёзмоқда 12news.uz сайти.
 
     Бугунги кунда озиқ-овқат хавфсизлиги масалалари кўплаб хорижий мамлакатлар кун тартибига киритилган. Очарчилик инсоният саломатлигига хавф солаётган энг долзарб таҳдидлардан бири бўлиб қолмоқда. Шу муносабат билан жаҳон ҳамжамияти аҳолини хавфсиз, сифатли ва етарли миқдорда озиқ-овқат маҳсулотлари билан таъминлаш масаласига устувор эътибор қаратмоқда.
     Мазкур мақолада келтирилишича, истиқлол йилларида қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ишлаб чиқариш ҳажми 2 баробардан зиёд ошди. Бу мамлакатимиз аҳолисининг 30 фоиздан ортиқ кўпайишига қарамасдан, жон бошига тўғри келадиган гўшт истеъмолини 1,3 баробар, сут ва сут маҳсулотларини 1,6 карра, картошкани 1,7 баробар, сабзавотларни 2 мартадан зиёд, меваларни қарийб 4 баробар ошириш имконини берди. Жумладан, ўтган йили қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ишлаб чиқариш ҳажми 2013 йилга қараганда 6,9 фоизга, шу жумладан ўсимликчиликда 6,9, чорвачиликда 7,0 фоизга ортди.
     Қишлоқ инфратузилмаси, айниқса энергетика, транспорт ва ирригация тармоқлари самарадорлигини ошириш, алоҳида тармоқлар рақобатбардошлигини юксалтириш, шу жумладан қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари қайта ишлашни кенгайтириш, иқтисодиётни диверсификация қилиш ва унинг товарлар импортига боғлиқлигини камайтиришга катта эътибор қаратилмоқда.
     Жорий йилда ишлоқ хўжалиги маҳсулотларини қайта ишлаш ҳажмларини кўпайтириш мақсадида озиқ-овқат саноатида 391 та инвестиция лойиҳасини амалга ошириш, камида 1 миллион 300 минг тонна мева-сабзавот маҳсулотларини сақлаш ҳажмига эга бўлган 2 мингдан ортиқ замонавий совутиш камераларини қуриш, сақлаш жойларининг умумий ҳажмини 2 миллион тоннагача етказиш назарда тутилмоқда. Айни вақтда ўзаро боғланган логистика тизими ривожлантирилади. 2008-2015 йиларда озиқ-овқат саноатига йўналтирилган жами инвестициялар ҳажми 900 млн. АҚШ долларидан ошди, натижада 45 мингдан ортиқ янги иш ўрни яратилиб, 400 млн. тоннадан ортиқ янги қувватлар ишга туширилди.
     Мамлакатимизнинг маҳсулот етказиб берадиган етакчи корхоналари халқаро кўргазма ва ихтисослаштирилган ярмаркаларда фаол иштирок этмоқда. Республикамиз дунёнинг 80 та давлатига 180 турдан ортиқ сархил мева-сабзавот ва уларни қайта ишлаш асосида тайёрланган маҳсулотларни экспорт қилмоқдамиз. Ўзбекистон ўрик, олхўри, узум, ёнғоқ, карам ва бошқа кўплаб мева ва сабзавот маҳсулотларини экспорт қилиш ҳажми бўйича дунёда шундай маҳсулотларни етказиб берадиган ўнта етакчи давлат қаторига киради.
     O‘zLiDeP фаоллари ва электорати вакиллари ҳам мамлакатимиз озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш борасида амалга оширилаётган кенг миқёсли чора-тадбирларга ўз ҳиссасини қўшмоқда. Партиянинг дастурий ҳужжатларида қишлоқ хўжалиги экинлари ҳосилдорлигини ошириш, чорва сонини кўпайтириш, қишлоқда қайта ишлаш қувватларини жадал ривожлантиришга доир масалаларга алоҳида эътибор қаратилган. Партия ресурслар ва хизматлардан фойдаланиш, ишлатилмаётган ва янги ер майдонлари ажратишда деҳқон ва фермер хўжаликларига тенг шароитлар яратиш, уларнинг ички бозорни тўлдириш, аграр маҳсулот экспортини кенгайтириш, қишлоқ аҳолиси бандлиги ва турмуш даражасини юксалтиришга қаратилган фаолиятини рағбатлантиришга кўмаклашмоқда.
     Бу жараёнда партиянинг депутатлик корпуси ҳам фаол иштирок этмоқда. O‘zLiDeP тизимли асосда депутатлар, тегишли вазирлик ва идоралар вакиллари, бошқа манфаатдор томонлар иштирокида амалдаги қонунчилик базасини такомиллаштиришга қаратилган жамоатчилик муҳокамаларини ўтказмоқда. Ўзбекистон Республикасининг “Озиқ-овқат маҳсулотлари сифати ва хавфсизлиги тўғрисида”, “Техник тартибга солиш тўғрисида”, “Уруғчилик тўғрисида”, “Истеъмолчилар ҳуқуқлари муҳофазаси тўғрисида”, “Ветеринария тўғрисида”, “Давлат санитория назорати тўғрисида” ва бошқа қонунлари ижроси ҳар томонлама таҳлил қилиб келинмоқда. Зарур ҳолларда партиянинг Қонунчилик палатасидаги фракциясига қонунчиликни янада такомиллаштиришга доир таклиф ва тавсиялар берилмоқда.
     Ўзбекистон Фермерлар кенгаши билан самарали ҳамкорлик йўлга қўйилган. O‘zLiDeP томонидан қишлоқ хўжалигидаги ислоҳотларни янада чуқурлаштириш, фермерлар ҳаракатини ривожлантириш, озиқ-овқат маҳсулотлари ишлаб чиқариш, қайта ишлаш ва экспорт қилишни кенгайтиришга қаратилган “Иқтисодиёт аграр тармоғини модернизация қилиш”, “Мулкдор оила”, “Фермер аёллар”, “Аграр тармоқда кооперацияни ривожлантириш”, “Ёш фермерлар” каби лойиҳалар самарали амалга оширилмоқда.
     O‘zLiDeP – аниқ саъй-ҳаракатлар партияси. Буни партия Ўзбекистонда озиқ-овқат маҳсулотларини ишлаб чиқариш ҳажмларини ошириш ва турларини кенгайтиришга нақадар катта эътибор қаратаётганидан кўриш мумкин. Ҳукуматимиз томонидан 2015 йилда республика ҳудудларида озиқ-овқат саноатида янги замонавий корхоналар ташкил этиш ва мавжудларини модернизация қилишга доир белгиланган чора-тадбирлар доирасида 1,3 мингдан ортиқ лойиҳани амалга ошириш кўзда тутилган бўлиб, шу вақтга қадар 5 юзга яқин лойиҳа тўлиқ якунланди. Натижада жойларда лойиҳа ташаббускорларининг 66 млрд. сўм миқдордаги ўз маблағлари, тижорат банкларнинг 73 млрд. сўмга яқин маблағлари ҳамда 686 минг АҚШ долларилик хориж сармоялари ўзлаштирилиб, 4,2 мингдан ортиқ янги иш ўринлари яратилди.
     Икки минг бир юз нафардан ортиқ депутатлар ҳудудларда озиқ-овқат саноатида ишлаб чиқариш ҳажмларини ошириш ҳамда кўп тармоқли фермер хўжаликларини ривожлантириш дастурига киритилган инвестиция лойиҳалари ижроси устидан назоратни амалга оширмоқда.
     Жумладан, 2015 йилнинг биринчи ярим йиллиги давомида O‘zLiDeP томонидан бу борада депутат назорати тартибида 48 назорат-таҳлил тадбирлари ташкил этилди, 198 нафар мансабдор шахслар ва тижорат банклари раҳбарларининг ахбороти тингланди, ҳудудий корхона ва ташкилотлар мутасаддиларига лойиҳалар амалга оширилиши борасида 640 дан ортиқ депутатлик сўровлари юборилди.
     Шунингдек, O‘zLiDeP томонидан 2015-2019 йилларга мўлжалланган ҳосилдорлиги паст ғўза майдонларини босқичма-босқич мақбуллаштириш ва бўшаган ерларни мева ва сабзавот экинлари етиштиришга, интенсив боғлар яратишга ажратиш, селекция ва уруғчилик ишларини янада ривожлантириш, юқори ҳосилдорликка эга, шўрланиш ва қурғоқчиликка чидамли ғўза ва бошоқли дон экинлари навларини ишлаб чиқишга қаратилган комплекс ҳаракатлар дастури ишлаб чиқилган.
     Дастурнинг мақсади мамлакатимиз ҳудудларида озиқ-овқат маҳсулотлари ишлаб чиқариш, қайта ишлаш ва экспорт қилишга қаратилган амалий лойиҳаларни рўёбга чиқариш, 2020 йилгача озиқ-овқат маҳсулотлари ишлаб чиқаришни 2,2 баробарга кўпайтиришдан иборат. Тегишли партия лойиҳаси доирасида партиянинг халқ депутатлари Кенгашларидаги депутатлик гуруҳлари томонидан қатор виоятларда озиқ-овқат маҳсулотлари ишлаб чиқариш, қайта ишлаш ва экспорт қилиш ҳудудий дастурларини ишлаб чиқиш назарда тутилган. Айни пайтда улар ижроси устидан таъсирчан парламент ва депутатлик назорати амалга оширилади.
     Мухтасар қилиб айтганда, Ўзбекисон томонидан озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш борасида кўрилаётган чора-тадбирлар халқаро эътирофга сазовор бўлмоқда. Жорий йил июнь ойида Италия пойтахти Рим шаҳрида бўлиб ўтган Мингйиллик ривожланиш мақсадларига эришиш ва очарчиликни бартараф этиш йўлида эришган ютуқлар учун тақдирлаш маросимида Ўзбекистоннинг махсус соврин билан тақдирлангани мамлакатимизда аграр тармоқда амалга оширилаётган ислоҳотларнинг тўғрилигини яна бир карра тасдиқлади. O‘zLiDeP Матбуот хизмати билдиришича, соҳада рўй бераётган ўзгаришлар озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш борасидаги кўрсаткичларни нафақат миқдор, балки сифат жиҳатдан яхшилаш имконини берди. Шубҳасиз, Ўзбекистонда агросаноат мажмуини жадал ривожлантириш, шу орқали тармоқнинг улкан ишлаб чиқариш салоҳиятини аҳоли фаровонлигини юксалтириш, мамлакатда барқарорлик ва тараққиётни таъминлашга қаратиш учун барча имкониятлар мавжуд. O‘zLiDeP ва унинг электорати, ўз навбатида, Ватанимиз танлаган мустақил ривожланиш йўли сари ҳаракатни дадил давом эттиришига бор куч ва шижоатини ишга солади, – дейди мақола муаллифи.

DO'STLARINGIZGA TAVSIYA ETING

  • Make an Order

    Make an Order
  • AFFICHE

  • Advertising

  • JURNAL SONLARI ARXIVI

  • Contacts

    32, Matbuotchilar Street, Tashkent 100000 Uzbekistan

  • Subscribe To News

    (Русский) Чтобы подписаться на наши новости, впишите свой e-mail
  • Any reproduction or use of excerpts from publications can be made only with the written consent of the publisher; when reprinting materials, a link to the source is required.